Helianthus tuberosus L.
Кимёвий таркиби
Топинамбур илдизларида 3% гача оқсил, минерал тузлар, эрувчан полисахарид инулин (16 дан 18% гача), фруктоза, микроэлементлар, 2-4% азотли моддалар мавжуд. В1 витаминига жуда бой, таркибида С витамини, каротин мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ҳамма қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Топинамбур гуллари қонни тозалайди ва қон айланишини тезлаштиради. Улар овқатдан заҳарланишдан, спиртли ичимликларни суистеъмол қилишдан ва зарарли овқатдан токсинларни олиб ташлашга, бош оғриғини даволашга, ошқозон-ичак трактидаги спазмларни енгишга, қон босимни нормаллаштиришга, кўнгил айнишини енгиллаштиришга, шамоллашга қарши даволашда ёрдам беради. Пояси ва барглари: Улар жароҳатни даволашни тезлаштиради, танадан ортиқча тузни олиб ташлайди, остеохондроз, артрит, атеросклерозни даволайди. Улар ошқозон-ичак тракти касалликлари ва экземани даволашда ёрдам беради, тери ҳужайраларининг янгиланишини тезлаштиради ва уни ёшартиради. Топинамбур мевалари қондаги холестеринни камайтиради, токсинларни ва ҳатто радиоактив моддаларни чиқариб ташлайди, иммунитетни оширади, қондаги шакар миқдорини пасайтиради, оғриқларни йўқ қилади, қон айланишини яхшилайди, ошқозон кислотасини камайтиради. Шарбати ошқозон-ичак йўлини ва ички органларнинг барча касалликлари, шунингдек, артрит, подагра ва ревматизм учун фойдалидир. Анемия, сийдик-тош касаллиги, атеросклероз, гипертония, ўсмалар, метаболик касалликлар, иммунитетнинг пасайиши, қондаги шакар миқдорининг кўтарилиши, юрак ва қон томирлари касалликлари учун даволовчи восита ҳисобланади.
Рецептлар
Шарбатни тайёрлаш учун янги қазиб олинган илдизни чўтка билан яхшилаб ювилади, блендерда майдаланади ёки қирғичдан ўтказилади, бир неча қатламли докада сиқиб олинади. Музлатгичда 12 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақланади. Ошқозон-ичак тракти касалликлари ва жиғилдон қайнашида эрталаб ва тушдан кейин овқатдан ярим соат олдин 100 мл шарбатни ичиш тавсия этилади. Даволаш курси 2 ҳафта давом этади. Полиартрит, артроз, ревматизм касалликларида 1 ой давомида овқатланиш вақтида кунига 3 маҳал 70 мл шарбатни ичиш тавсия этилади. 2 ойлик танаффусдан сўнг даволаниш курси яна такрорланади. Ошқозон панкреатитида топинамбур шарбати сув билан тенг миқдорда суюлтирилади ва ҳар куни эрталаб нонушта қилишдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан ичилади. Даволаш курси 2 ой бўлиб, йилига 2 та марта такрорланади. Гипертензия ва кўришнинг пасайишида 100 мл шарбатга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва овқатланаётган вақтда кунига 2-3 маҳал 1 ош қошиқдан аралашмадан ичиш тавсия этилади. Даволаш курси 3 ҳафта. Иммунитет пасайишида ва авитаминоз касаллигида топинамбур шарбати сабзи шарбати билан 1: 1 нисбатда аралаштирилади. 1 ой давомида нонушта пайтида 1 стакандан ичиш тавсия этилади. Заҳарланишда ҳар 2 соатда (лекин кунига 400 мл дан кўп бўлмаган) 50 мл топинамбур шарбатини ичиш тавсия этилади. Бурун оқишида бурун тешикларига шарбатдан кунига 3-4 маҳал 5-10 томчидан тузалиб кетгунча томизилади. Экзема, яраларга ва йирингли яраларга бинтни топинамбур шарбатида намлаб 1-2 соат давомида жароҳат жойга қўйилади. Муолажа кунига 2-3 марта такрорланади. Илдиз меваларидан қайнатма тайёрлаш: ошқозон панкреатити касаллигини даволаш учун топинамбурнинг 7 дона илдиз мевасига 2 литр сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади, салқин жойда 1 соатга дамлаб қўйилади. Кейин бу қайнатмани кун давомида ичилади. Даволаш ҳафтада 2-3 марта амалга оширилади. Гипертензия учун дамлама: 3 ош қошиқ қуруқ майдаланган топинамбур илдизи мевасига 1 стакан қайноқ сув солинади, ярим соат давомида дамланади, сизиб олиб ва дамламага тенг миқдорда қайнатилган сув қўшиб истеъмол қилинади. Касаллик тузалмагунча овқатдан ярим соат олдин кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичиш тавсия этилади. Қабзиятда: 1 ош қошиқ топинамбур кукунидан ҳамда 1 ош қошиқ зуптурум уруғи солиб аралаштирилади, 1 стакан қайноқ сув солиб ва тахминан 1 соат давомида дамланади ва ичилади. Дамлама ичгандан кейин 6-12 соат давомида таъсир қилади. Даволаниш ҳафтада 2-3 марта амалга оширилади. Гул ва баргларидан малҳам тайёрлаш: топинамбур гуллари эзилади ва бўтқа ҳолига келтириб, жароҳатланган жойга боғланади. Муолажа ҳар куни ётишдан олдин, тўлиқ соғайгунча қўлланилади. Гастрит учун дамлама: қуруқ эзилган топинамбур барглари ва зуптурум барглари тенг миқдорда аралаштирилади. Аралашмадан 3 чой қошиқ олиб 1 стакан қайноқ сув солинади ва термосда бир кеча дамланади, сузилади ва маза бериши учун асал қўшиб ичиш тавсия этилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1/3 стакандан 10 кун давомида ичилади. Сўнгра 10 кунлик танаффусдан кейин даволаниш курси такрорланади. Гипертония: Калина ва топинамбурнинг эзилган қуруқ гулларини тенг миқдорда аралаштирилади ва бу аралашмадан 1 ош қошиқ олиб 1 стакан қайноқ сув қуйилади, 10 дақиқага дамланади ва сузилади. Дамлама кун давомида ичилади. Касаллик тузалгунича дамлама ичилади. Гипотония: 1 ош қошиқ қуруқ майдаланган топинамбур барглари, 1 ош қошиқ оддий ачамбити ўти устига 2 стакан қайноқ сув солинади, ярим соат давомида тиндирилади ва сизиб олинади. Касаллик тузалгунча дамлама кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади. Қон босимини пасайганда ичиш тавсия этилади. Юрак хуружида:юрак хуружи касаллигида беморларда юрак мушакларини мустаҳкамлаш учун ичимлик тайёрлаш учун топинамбур барглари ва поялари майдаланади, шарбати сиқиб чиқарилади, бир хил миқдорда сабзи шарбати ва асал қўшилади. 1 ой давомида овқатдан ярим соат олдин кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичиш тавсия этилади. Шамоллашда:1 ош қошиқ қуруқ майдаланган топинамбур барглари устига 3 стакан қайноқ сув солиб, термосга бир кечага дамлаб қўйилади ва сизиб олинади. Касаллик тузалгунича кунига 3 маҳал ярим стакандан дамлама ичилади. Ошқозон оғриғида : Ошқозон оғриғи учун 3 ош қошиқ топинамбур барги кукунига 2 стакан қайноқ сувга қуйиб, ярим соат тиндирилади ва 1-2 чой қошиқ асал қўшилади. Овқатдан ярим соат олдин кунига 3-4 маҳал ярим стакан қайнаган сув қўшиб ичилади. Бош оғриғида: 1 та топинамбур гули майдаланади ва 300 мл қайноқ сувга қўшилади, ярим соат давомида тиндирилади ва сизиб олинади. Касаллик тузалгунича дамламадан кунига 2-3 маҳал ярим стакан ичилади. Ошқозон панкреатит касаллигида: Шумтолнинг қуруқ барглари ва топинамбур гулларининг майдаланган кукуни тенг миқдорда аралаштирилади. Аралашмани сув билан овқатдан олдин кунига 3 маҳал ярим чой қошиқдан ичилади. Даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак. Кейин танаффус қилинади. Нефрит касаллигида: 1 ош қошиқ қуритилган майдаланган малина барглари, 1 ош қошиқ топинамбур барглари, 1 ош қошиқ черника барглари устига 2 стакан қайноқ сувга солинади ва бир кечага дамлаб қўйилади. Эрталаб қайнамасдан олинади ва сизиб олиб совутиб ичиш тавсия этилади. Овқатлар орасида кунига 3-4 маҳал 1/4 стакандан ичилади. Даволаш курси 5 кун. Кейин 5 кун танаффус қилингандан сўнг муолажа такрорланади. Гемоглобиннинг пасайишида: 3-4 ош қошиқ қуруқ майдаланган баргларига 2 литр қайноқ сув солинади ва 1 соатдан кўпроқ вақт давомида паст оловда қайнатилади. 3 соат тиндирилади ва сизиб олинади. Кунига 2 маҳал 1 стакандан ичилади. Даволаниш: тузалгунга қадар ҳар куни ичилади. Токсинларни ҳайдаш учун дамлама: Танадан токсинларни ҳайдаш учун 1 чой қошиқ қуруқ майдаланган баргларни ярим стакан қайноқ сув солинади ва ярим соатга дамланади, сизиб олинади ва дамламага тенг миқдорда қайноқ сув қўшиб ичилади. 7 кун давомида кунига 1-2 маҳал ярим стакандан дамлама ичилади. Бўғимларни тозалаш: 100 г қуруқ майдаланган кунгабоқар ёки қариқиз илдизи, 100 г топинамбур барглари аралаштирилиб, 3 литр қайноқ сув қуйилади ва қайнатилади ва совутилади. сизиб олиниб ва маза бериш учун асал қўшиб, овқатдан ярим соат олдин кунига 2-3 маҳал 1 стакандан қайнатма ичиш тавсия этилади. Даволаш курси 1 ой. Топинамбур баргларининг қайнатмаси радикулит касаллигида ва тузни йўқотиш учун примочкалар ва компресслар сифатида ишлатилади. Қайнатма тайёрлаш учун 1 стакан қайноқ сувга 2 ош қошиқ қуруқ тўғралган барг солинади ва қайнатилади, озгина совутилади ва сизиб олинади. Дамламаси: Қуруқ майдаланган баргларга 1: 3 нисбатда ароқ қуйилади, қоронғи жойда икки ҳафта давомида сақланади ва фильтрланади. Иммунитетни мустаҳкамлаш ва танани тозалаш учун кунига 2-3 марта, 1 чой қошиқ дамламани оз миқдорда сув билан қўшиб ичилади. Даволаш курси 3-4 кун. 2 ҳафталик танаффусдан кейин даволаниш курси такрорланади. Топинамбур баргларининг чойи иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, мия фаолиятини яхшилайди, шунингдек, ич қотишида юмшатиш учун ёрдам беради. 3 ош қошиқ қуруқ эзилган топинамбур барглари 1 литр қайноқ сув билан термосга 3 соат давомида дамланади ва сизиб олинади. Кунига 3 маҳалдан ярим стакандан ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Қимматбаҳо озуқабоп, асал-ширали сабзавот.
Манба
1.Дергачева Н. В., Казыдуб Н. Г. Клубненосные культуры (картофель, топинамбур, батат, маниок, таро, ямс): Учебное пособие. — Омск: ОмГАУ, 2011. — 208 с. — ISBN 978-5-89764-332-5. 2.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A2%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%B1%D1%83%D1%80 3.https://vdvsn.ru/articles/health/pri-kakikh-boleznyakh-polezen-topinambur/
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган