Helianthus annuus L.

Helianthus annuus L.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Helianthus annuus L.

Ўзбекча номи Кунгабоқар
Русча номи Подсолнечник однолетний

Кимёвий таркиби

Баргларида флавоноидлар (кверцимеритрин), кумарин гликозиди скополин, тритерпен сапонинлар, стеринлар (ситостеролин гликозиди), каротиноидлар (б-каротин, криптоксантин, тараксантин), фенолкарбон кислоталари (хлороген, неохлороген ва қаҳва) топилган. Уруғида ёғли мой (тахминан 40%, баъзан 50-52% гача), оқсиллар (20% гача), углеводлар (25% гача), стеринлар, каротиноидлар, фосфолипидлар мавжуд. Уруғларда PP ва E витаминлари, шунингдек, кўп тўйинмаган ёғли кислоталар (айниқса линолеик) ва бошқалар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ҳамма қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Препаратларга гуллар қўшилиши билан яхши балғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Улар кўпинча шамоллаганда буюрилади. Улар ички органларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиришга ёрдам беради, ҳароратни пасайтиради. Кунгабоқарнинг сариқ тожибарглари ёрдамида сариқ касаллиги, жигар ва ўт йўлларининг турли касалликлари даволанади. Ўсимлик дамламаси иштаҳани сезиларли даражада яхшилайди. Уни 1/3 стакандан кунига 3-4 маҳал ичиш тавсия этилади. Кунгабоқарнинг шифобахш дамламасидан асабийлашганда ичиш фойда беради. Спиртли тиндирмаси депрессия ёки стресс ҳолатидан тезда чиқиб кетишга, тинчланишга ёрдам беради. Овқатдан олдин 40 томчидан ичиш керак. Кунгабоқар баргларидан тайёрланган чой юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак санчиқларида, эшак еми касаллигида, невралгия, юқори нафас йўлларининг яллиғланишида, грипп касалликларини даволаш учун ишлатилиши мумкин. Ундан ташқи томондан ҳам анальгетик ва шамоллашга қарши восита сифатида фойдаланишга рухсат берилган. Кунгабоқар гулларидан тайёрланган қайнатма ёки дамламаларига ботирилган докани говмижжага қўйилса, касалликнинг барча белгиларини тезда йўқ қилади. Оғриқли жойга намланган тампон қўлланилиши ва вақтинча боғлаб қўйиш керак. Кўпинча, кунгабоқар баргларининг фойдали хусусиятлари псориаз касаллиги билан курашиш учун ишлатилади. Тиндирмасидан ҳам ички, ҳам ташқи томондан фойдаланиш мумкин, қуюқ мойли суюқлиги эса таъсирланган жойларга суртилади.

Рецептлар

Шамоллаш ва ўпка касалликларида кунгабоқар катта ёрдам беради. Кунгабоқарнинг четки сариқ гуллари ва баргларининг (тенг қисмларда)спиртли настойкаси бронхит ва бронхиал астмада иситма туширувчи восита сифатида ишлатилади. Настойка тайёрлаш учун кунгабоқар хом ашёсининг 1 қисми 5 қисм спирт билан 2 ҳафта давомида илиқ қоронғи жойда сақланади. Суюқлик жигарранг ва ёғли бўлганда фойдаланиш мумкин. Овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 3 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Настойкани 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Иситмани тушириш учун қуритилган кунгабоқар гулларининг сувли дамламасидан фойдаланиш тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ қуритилган гулларга 1 стакан қайноқ сув солиб, илиқ жойда 25-30 дақиқа дамланади, сизиб олинади. Кунига 2-3 марта 1 стакандан ичилади. Худди шу мақсадларда кунгабоқар поясининг ўзак қисми ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ майдаланган кунгабоқар поясининг ўзагини олиниб, унга 1 стакан қайноқ сув солинади ва сув ҳаммомида 4-5 дақиқа қайнатилади ва аралаштириб, хона ҳароратида совутилади ва сизиб олинади. Кунига 0,25 стакандан 5 маҳал ичилади. Ушбу дамламани томоқни чайиш учун ишлатиш мумкин. Қуруқ йўтал ва кўк йўтал касаллигида 2 чой қошиқ кунгабоқар уруғи, 1 чой қошиқ кунгабоқар барглари, 1 чой қошиқ момақаймоқ ўтлари, 1 чой қошиқ доривор медуница (ўпка ўти) дан иборат тўплам ишлатилади. Қайнатма тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган аралашмани 1 стакан қайноқ сув солинади ва асал ҳамда лимон шарбати қўшилади. 2-3 ош қошиқдан кунига 5-6 мартa ичилади. Кунгабоқар нафақат даволайди, балки манзарали ўсимлик сифатида ишлатилади. Қуритилган кунгабоқар гуллари ва жўка гулларининг тенг нисбатларидан иборат тўплами яхши натижа беради. Уни тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган хом ашёга 1 стакан қайноқ сув қуйилади, 20 дақиқа давомида ўралган ҳолда сақланади, сизилади ва асал билан ичилади. Кунига 3 марта 1 стакандан ичилади. Ошқозон оғриғида 3 чой қошиқ кунгабоқар илдизи, 2 чой қошиқ арпабодиён уруғи ва 2 чой қошиқ зуптурум баргларидан иборат йиғма чой тайёрланади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ майдаланган аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади, илиқ жойда 1 соат тиндирилади, сизиб олинади. Кунига 3 мартa 0,3 стакандан ичилади. Юқори қон босимини нормаллаштириш учун рецепт: 2 стакан тозаланмаган уруғларга 2 литр сув солинади ва икки соат қайнатилади. Кунига 100 мл дан ичилади. Даволаш курси икки ҳафта. Бир ҳафталик танаффусдан кейин курсни такрорлаш керак. Тошларни еритиш ва тузларни тушириш учун рецепт: уч литр сувга бир стакан майда туғралган илдиз қўйилади. Паст оловда беш дақиқа давомида қайнатилади. Қайнатмани кичик дозаларда кун бўйи 1 литр миқдорда ичиш керак. Тузларни чиқариш учун даволаш курси бир ой. Шамоллашни даволаш учун рецепт: 1 ош қошиқ янги гуллари ва баргларига бир стакан сув қуйилади. Ўн беш дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, сизиб олинади Овқатдан олдин кунига икки-уч марта 1-2 ош қошиқдан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

1 йиллик кунгабоқар деярли бутун дунёда кунгабоқар уруғидан мой ишлаб чиқариш учун ва техник эҳтиёжлар учун етиштирилади. Ўсимлик мойини гидрогенлаш йўли билан саломас моддаси олинади, кейинчалик маргарин ёки совун ишлаб чиқаришда ишлатилади. Ўсимлик мой бўёқ саноатида ҳам қўлланилади. Уруғлари ширинлик сифатида – улар хом ва қовурилган ҳолда истеъмол қилинади. Улар қандолатчиликка қўшилади, салатлар, кунгабоқар уруғларидан козинаки тайёрланади. Майдаланган кунгабоқар уруғлари кунгабоқар ҳолвасининг асосий таркибий қисмидир. Асал-ширали ўсимлик. Кунгабоқар чиқиндилари (тахтакунжара ва кунжара) чорва моллари учун юқори протеинли озуқа сифатида ишлатилади. Ҳолва тайёрлаш учун ҳам кунжараси ишлатилади. Кунгабоқар поялари тола ва қоғоз ишлаб чиқариш учун хом-ашё бўлиб хизмат қилади. Дарахтсиз жойларда улар ёқилғи сифатида ҳам ишлатилади. Кунгабоқар уруғларининг пўчоғи биоёқилғи – ёқилғи брикетларини ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Пояларини ёқиш орқали кулидан поташ олиниб, у совун тайёрлашда, ўтга чидамли ва кристалл шиша ишлаб чиқаришда, бўяшда ва калийли ўғит сифатида фойдаланилади. Кунгабоқар далаларда қорни ушлаб турувчи ҳимоя экини сифатида экилади. Каучукли, манзарали.

Манба

1.Лекарственные свойства сельскохозяйственных растений / Под ред. М. И. Борисова. — Минск: Ураджай, 1974. — С. 174. — 336 с. 2.Подсолнечник // Большая медицинская энциклопедия / гл. ред. Н. А. Семашко. — М.: Советская энциклопедия, 1928-1936. – Т. 1-5. – 27860 с. 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A2%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%B1%D1%83%D1%80 4.https://good-tips.pro/index.php/health/medicinal-properties-of-sunflower-and-oil-from-it 5.https://dachnayazhizn.info/stati/podsolnuh-lechebnye-svoystva-i-primenenie-v-narodnoy-medicine-primenenie-podsolnechnika-v 6.https://лето-шоп.рф/articles/podsolnechnik_retsepty_narodnoy_meditsiny/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!