Galinsoga parviflora Cav.
Кимёвий таркиби
Ўсимликнинг ер устки ва илдизларида стигмастерин ва каучук мавжуд. Баргларида инулин, тритерпен сапонинлар, флавоноидлар, органик кислоталар (кофеин, лимон, қаҳрабо, олеин, пальмитин), ошловчи моддалар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Кўп фойдали хусусиятлари туфайли ўсимлик баъзи Европа мамлакатлари халқ табобатида ҳам маълум. Ўсимликнинг сувли қайнатмалари юқори қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради, бронхит ва шамоллашда самарали восита ҳисобланади. Узоқ Шарқ аҳолиси ўсимлик ўтининг ер устки қисмини бачадондан қон кетишда қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатишади. Ўсимлик ўти таркибидаги фаол моддалар инсон танасидаги иммунитетни фаоллаштиради, ўсимликнинг қайнатмалари чарчоқ ва узоқ муддатли заифлаштирувчи ва мадорни қуритадиган касалликлардан сўнг саломатликни тиклашга ёрдам беради. Ўсимлик илдизларидан тайёрланган қайнатма иситма туширувчи восита сифатида ишлатилади.
Рецептлар
Маълумот киритилмаган
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1. Емец Н. В. Исследование гипотензивной активности настоев травы галинсоги мелкоцветковой / Н. В. Емец, Т. А. Красникова, Б. А. Самура // «ХИСТ» Всеукраїнський медичний журнал молодих вчених. — 2006. — Вип. 8. — С. 75
2. Энциклопедия лекарственных растений народной медицины. ОЛМА Медиа Групп, 2003. – 270 с.
3. Ф. Вент. В мире растений. – Изд.: Рипол Классик. – 2010. – 270 с.
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган