Foeniculum vulgare Mill.
Кимёвий таркиби
Арпабодиён меваларида эфир мойи (6% гача) мавжуд бўлиб, улар таркибига: анетол (60% гача), α-пинен, α -фелландрен, дипентен, лимонен, метилхавикол, камфен, тимолол, феникулин, эстрагол, этилфенчан, фенхон (20%), метилхавикол (10%); оқсил моддалари; ёғли мой (18% гача), унинг таркибига петроселин, олеин, линолеик, палмитик кислоталар, шакар, кумаринлар; макро ва микроэлементлар киради.
Ишлатиладиган қисми
МевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Арпабодиённинг дамламаси ва қайнатмалари бир қатор қимматли фойдали хусусиятларга эга. Улар ичга қабул қилинганда қўзғатувчи, йўталда балғам кўчирувчи, танани тикловчи сифатида ишлатилади: оғриқли колит, диспепция, метеоризм, овқат ҳазм қилиш ва иштаҳани яхшилаш, ошқозон ва ошқозон ости бези шираларининг секрециясини ошириш, ўт ажралиши ва жинсий заифликда фойдаланилади. Ташқи томондан малҳам шаклида антисептик ва паразитларга қарши восита сифатида, кўз касалликларида, тери йиринглаганда, педикулёз, экзема, нейродерматит касалликларида чайиш учун лосьонлар, кукунлар, малҳам бинтлари шаклида қўлланилади.
Рецептлар
1. 10 г (2 ош қошиқ) хом- ашё сирланган идишга солинади, иссиқ қайнатилган сувдан 200 мл қуйилади, қопқоғини ёпиб ва қайноқ сувда (сув ҳаммомида) 15 дақиқа давомида иситилади, 45 дақиқа давомида хона ҳароратида совутилади ва сузилади, қолган хом-ашё сиқиб чиқарилади. Олинган дамламанинг ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл га тенглаштирилади. Тайёрланган дамлама 2 кун салқин жойда сақланади. Илиқ шаклда, 1/3 стакандан кунига 3-4 марта балғам кўчирувчи ва газ ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади.
2. Шивид суви: 1000 қисм сув учун шивид ёғининг 1 қисми. Рангсиз, шаффоф ёки озгина лойқасимон, ўзига хос хушбўй ҳидли, ширин ва кейин аччиқ таъмли, нейтрал реакцияли суюқлик. Қорин дам бўлганда ва балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади. Кунига 3-6 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Ўсимликнинг пояси ва барглари озиқ-овқат сифатида ишлатилади. Арпабодиён уруғлари ликёр, қандолат, пирог ва пудинглар ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган ароматик зираворлардир. Арпабодиён уруғлари тузланган карам, консерваланган сабзавотлар (айниқса, бодринг) ва совуқ пишириқларга ўзига хос лаззат беради. Янги барглар сабзавотли шўрвалар, суюқ овқатлар, дуккаклилар, винегрет, сабзавот ва мевали салатларга қўшилади.
Манба
Маълумот киритилмаган
Эслатма
маданийлаштирилган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган