Ferula tadshikorum Pimenov

Ferula tadshikorum Pimenov

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Ferula tadshikorum Pimenov

Ўзбекча номи Тожик ковраги, Chair
Русча номи Ферула таджиков

Кимёвий таркиби

Ўсимликнинг барча қисмларида эфир мойлари ёки қатронли моддалар, кумаринлар, флавоноидлар, кам миқдорда сапонинлар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

илдизи, қатрони, ёш барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ферула – энг қадимги доривор ўсимликлардан биридир. Абу Али ибн Сино ўзининг тиббий амалиётида феруладан тери касалликларини даволашда (витилиго), сил, бўғим оғриғи (буғумдард), гижжаларга қарши, ошқозон, ичак яллиғланишида ҳамда организмга зарарли бўлган туз ва озиқ-овқат қолдиқларидан тозалаш воситаси сифатида фойдаланилган. Марказий Осиё халқлари тожик феруласининг қатронидан гижжаларни йўқотишда (ангельминтик), заҳарланганда ва тутқаноқга қарши, шунингдек, айрим асаб касалликлари ва репродуктив тизимнинг вирусли касалликларида фойдаланадилар. Қатрони шунингдек, метеоризм, ичаклар бўшашганда гален препарати сифатида ишлатилади (худди шундай белгилар билан ўсимлик гомеопатияда ҳам қўлланилади). Шарқнинг кўпгина мамлакатларида (Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Афғонистон) халқ табобатида тожик феруласи маълум дозаларда озиқ-овқат сифатида, танани мустаҳкамлаш, оғриқни йўқотиш, ошқозон ва ичак яраларини даволашда фойдаланилади.

Рецептлар

Тожик феруласининг баргларидан тайёрланган чой марказий асаб тизимининг касалликларини олдини олиш учун тавсия этилади. Ферула барглари март ойининг охирида йиғилади ва қуритилади. Қуритилган хом ашё эзилади.
Тайёрлаш усули: 200 мл қайноқ сувда 1,5 г қайнатиб, 10-15 дақиқага дамланади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Ёш барглари ва генератив органлари қайнатилган ҳолда истеъмол қилинади. Халқ табобатида қайноқ сув билан қайнатилган илдиздан олинган атала ярани даволовчи восита сифатида уй ҳайвонлари учун ишлатилади.

Манба

1. Абу-Али ибн Сина (Авиценна). Канон врачебной науки / АбуАли ибн Сина (Авиценна). – Ташкент: Изд-во АН УзССР, 1956. – Т.2. – 28 с. 2. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 3. Рахмонов Х.С. Биология и ресурсы Ferula tadshikorum M.Pimen. в Южном Таджикистане// Диссертация на соискание ученой степени кандидата сельскохозяйственнныйх наук, Душанбе, 2017. – 179 с. 4. Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 5. https://planta-medica.uz/ferula-tadshikorum-pimenov-ferula-tadzhikov/

Эслатма

“Қизил китоб”га киритилган тур, хом-ашёга бўлган талаб юқори бўлгани учун кейинги йилларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ҳам кенг етиштирилмоқда.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!