Eremurus regelii Vved.
Кимёвий таркиби
Алкадоидлар йиғиндиси: эремурин, горденин, 40-41% қисқартирувчи моддалар, 79% сувда эрувчи экстрактив, 34% ёпишқоқ ва бўёвчи моддалар, полисахаридлардан эремуран.
Ишлатиладиган қисми
илдизи ва илдизпоялариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Халқ табобатида барглари ичакдан ел ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Илдизлари қопловчи восита сифатида ишлатилади. Ажратиб олинган полисахарид эремуран кислотали гидролизда глюкоза ва маннозага ажралади. Илдизлар маҳаллий манноза манбаи ҳисобланади. Илдизлардан юқори сифатли ёпишқоқ модда ишлаб чиқарилади. Ширач илдизининг кукуни синган суякларни ёпиштиради, чурраларни, хавфли яраларни
даволайди. Ичилганда у қиздиради, хавфли моддаларни парчалайди, суякларни ёпиштиради, ичакдан ел ҳайдайди, буйрак ва қовуқдаги тошларни парчалайди, ички яраларни даволайди. Халқ тиббиётида илдизи ич юмшатувчи, сийдик ҳайдовчи сифатида ва ошқозон ичак тизими касалликларида ишлатилади. Агар унинг илдизидан 3.5 г ичилса сийдикни ва ҳайзни ҳайдаб юборади. Илмий тиббиётда ширачнинг эремуран полисахариди ёғли эмульсиялар тайёрлашда ишлатилади. Ширачнинг спиртли настойкалари яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши, антибактериал, антилейшманиал хусусиятларга эга эканлиги аниқланган.
Рецептлар
Маълумот киритилмаган
Бошқа хусусиятлари
Тажрибаларда горденин алкалоиди билан 0,5-1 мг / кг дозаси ва ундан юқори бўлган миқдорда анестецияланган ҳайвонларда нафас олишининг ортишига сабаб бўлган. Бу ҳол унинг адреномиметик таъсири билан боғлиқ; ўртача томирларни торайтириш хусусиятига эга.
Манба
1.http://www.agriculture.uz/filesarchive/113-208-Lekarstvennie-ras.pdf 2. Кароматов И.Ж., Саломова М.Ф. Малоизвестное лекарственное растение ширяш, эремурус // Электронный научный журнал. Биология и интегративная медицина. 2017. №11. – С. 199-206.
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган