Equisetum hyemale L.

Equisetum hyemale L.

Умумий маълумот

ОиласиEquisetaceae
Илмий номи

Equisetum hyemale L.

Ўзбекча номи Қишловчи қирқбўғим
Русча номи Хвощ зимующий

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибида каротеноидлар (шу жумладан  β-каротин ва лютеин), лигнин, флавоноидлар (шу жумладан кверцетин, кемпферол) мавжуд. Поялар таркибида липидлар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида ўсимлик буйрак тош касалликларида, асцит, ўпка туберкулёзи, гастрит, энтероколит, сариқлик, бачадон ўсмаларида, иштаҳани қўзғатишда, артритда, жисмоний ортиқча кучланишдан кейин миялгияда, бош оғриғи учун оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади. Ташқи томондан – мастит, пиодерма, тўғри ичакнинг ташқарига чиқиб қолишида, ошқозон ярасида ишлатилади. Гомеопатияда ер устки қисми цистит, уретрит, энурез касалликларида ишлатилади. Хитой тиббиётида ер устки қисми диуретик сифатида ишлатилади; Въетнамда – қон тўхтатувчи сифатида, кўз касалликлари учун; корейс тиббиётида – Хитой ва Вьетнам каби, ва бундан ташқари, терлатувчи, дизентерияда, жинсий аъзоларнинг ажратмаларида ишлатилади. Цистит, уретрит, сурункали гепатит, метроррагия касалликларида ишлатиладиган йиғма чойлар таркибига қўшилади Командор оролларида ревматизм учун ер устки қисмининг қайнатмаси ишлатилади. Яқут халқ табобатида ўсимликнинг қайнатмаси буйраклардаги тошларни туширишга ёрдам беради, сийдик пуфаги соҳасидаги оғриқни камайтиради, шишишни камайтиради. Якутия халқ табиблари жигар касалликлари ва ревматизм учун ўсимлик қайнатмасини ичишни тавсия қиладилар.

Рецептлар

Қайнатма тайёрлаш: 1:10 нисбатда тайёрланади ва кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Дамлама тайёрлаш: 1 стакан қайноқ сувга 2 ош қошиқ ўсимликдан солинади ва кунига 4 марта 1/4 стакан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Ўсимликнинг поялари ҳужайра деворларида юқори қаттиқликка эга бўлган кремний диоксиди (кремний оксиди) мавжудлиги сабабли металл қисмларни майдалаш ва идишларни тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Қишловчи қирқбўғим ўсимлиги чорва учун ем ҳисобланади.

Манба

1.Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с. 2.http://emedicinehealth.ru/xvoshh-equisetum-sp-narodnye-recepty/ 3.https://en.wikipedia.org/wiki/Equisetum_hyemale

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!