Equisetum arvense L.

Equisetum arvense L.

Умумий маълумот

ОиласиEquisetaceae
Илмий номи

Equisetum arvense L.

Ўзбекча номи Дала қирқбўғими
Русча номи Хвощ полевой

Кимёвий таркиби

Дала қирқбўғими таркибида олма, аконит, оксалат ва кремний кислоталари (2,5% гача), танинлар, аччиқлар, қатронлар, 1-5% эквизетрин, сапонин, флавоноидлар (эквизетрин, лютеолин-7-глюкозид, лютеолин-5-глюкозид, изокверцитрин,лютеолин, кемпферол-3, 7-диглюкозид, кемпферол-7-глюкозид), 4,7 мг % каротин, 30-190 мг % аскорбин кислотаси, ситостерин, диметилсульфон, алкалоидлар излари – палюстрин, 3-метоксипиридин ва никотин мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Дала қирқбўғими препаратлари юракда қон айланилиши бузилганда (юрак пороги, юрак етишмовчилиги), шунингдек, ўпка юрак етишмовчилиги билан боғлиқ шишлар учун диуретик сифатида буюрилади. Сийдик чиқариш йўллари касалликларида (пиелит, цистит, уретрит) ўсимлик кўпинча диуретик ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган бошқа ўсимликлар билан бир вақтда буюрилади.
Бундан ташқари, ўсимликнинг қайнатмалари ва дамламалари сийдик йўлларида тош касаллигида, геморроидал ва бачадон қонашлари, шунингдек, қўрғошиндан ўткир ва сурункали заҳарланишда буюрилади. Дезинфекциялаш хусусиятига эга бўлган ўсимликнинг қайнатмаси сурункали тузалиши қийин бўлган яраларни ва йирингли яралар учун ташқи томондан қўлланилади. Одатда, ўсимлик комплекс йиғмаларнинг бир қисми сифатида ишлатилади.

Рецептлар

Ўсимликдан қайнатма тайёрлаш: 10 г (2 ош қошиқ) хом ашё сирланган идишга солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади, қопқоғини ёпиб, 30 дақиқа давомида сув ҳаммомида иссиқ сувда иситилади ва 10 дақиқа давомида совутилади, фильтрланади ва қолган хом ашё сиқиб чиқарилади. Тайёр қайнатма 200 млга етгунга қадар қайнатилган сув қўшилади. Салқин жойда 2 кун дан ортиқ сақлаш тавсия этилмайди. 1/2-1/3 стакандан кунига 2-3 марта овқатдан 1 соат ўтгач ичилади. Дала қирқбўғими шишларда ванна қилиш орқали фойдаланилади. Мунтазам сув процедуралари қон айланишининг бузилиши, варикоз томирлари касаллигида ёрдам беради. Ортиқча вазнни йўқотиш учун ўсимлик ички ва ташқи томондан ишлатилади. Кунига 3 марта кучсиз тайёрланган дамламани 1 чой қошиқдан 1 стакан қайноқ сувга солиб ичиш тавсия этилади. Ўсимликнинг қайнатмаси билан ванналар қилинади. Сув ҳарорати 35 °С бўлиши керак. 15-20 дақиқа давомида ванна қилинади. Оёқларнинг терлашини йўқотиш учун 50-100 гр янги терилган дала қирқбўғими қайнатмасидан ванналар қилинади.Ўсимликдан болаларга оғиз бўшлиғи ва томоқдаги яллиғланишда кучсизроқ дамлама билан чайилади. Шунингдек, томоққа компресслар учун дамлама ёки қайнатмасидан фойдаланилади. Болалардаги аденоид касаллигида ўсимлик дамламасидан бурунни чайиш мақсадга мувофиқ. Дамлама билан ўсмир ёшлар юздаги ҳуснбузар ва ёғли тери артилади. Янги шарбати ўпка ва тери туберкулёзининг комплекс терапиясининг бир қисми сифатида буюрилади. Эрталаб ўтларни йиғилади ва ювилади. Қайнаётган сув билан чайилади ва майдалагичдан ўтказилиб, шарбатни докадан сузилади. 2 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. 1 ош қошиқ овқатдан 1 соат кейин 3 маҳал ичилади. Халқ табобатида ўсимликдан дамлама ва қайнатма ҳолида ишлатилади. дамламасидан оғиз ва томоқни яллиғланишида чайилади. Халқ давосининг ўзига хос хусусияти кимёвий препаратлар билан солиштирганда тез-тез фойдаланиш заруратидир. Томоқдаги яллиғланишни даволаш бўйича кўрсатмалар: 1 ош қошиқ хомашёга 250 мл совутилган қайнаган сув солиб, 24 соат тиндирилади ва тайёр дамлама билан оғиз ва томоқни кунига бир неча марта чайилади. 2 ош қошиқ майдаланган ўсимлик устига 250 мл иссиқ сув қуйилади ва қайнатилади, аралашмани қайноқ сув ҳаммомида 15-25 дақиқа ушлаб турилади. Маҳсулотни 10 дақиқа давомида совутилади ва сизиб олинади. Овқатдан бир соат ўтгач, кунига 70-100 мл дамламани 3 маҳал ичилади. Ўсимлик қайнатмаси суяклар ва бўғимлар билан боғлиқ муаммоларда хўлланган докалар, компресслар ва ўрамлар қилиб ишлатилади. Совутилган дамлама бир неча букланган бинт ёки дока нам ҳолатда касал бўғимга ўралади. Ўсимликдан настойка тайёрлаш: банкага майдаланган ўт билан тўлдирилади ва ароқни 1: 5 нисбатда солинади ва 4 ҳафта қоронғу жойда сақланади ва сизиб олинади. Докага шимдирилган ўсимлик қайнатмаси оғриётган бўғимларга боғланади. Томоқ оғриғида чайиш учун ва яллиғланган терини артиш учун сув қўшиб ишлатилади. ўсимлик цистит ва сийдик йўллари муаммолари учун чой ичимлиги шаклида ишлатилади. 1 ош қошиқ қуритилган ўсимлик ва 300 мл сув солиб, паст оловда 20 дақиқа давомида қайнатилади ва сизиб олинади ва ҳажми аввалги ҳолатига келгунга қадар сув қўшилади. Кунига 3 маҳал 1 чашкадан ичимлик ичиш тавсия этилади. Юз ва сочни парвариш қилиш учун дамлама: ўсимлик таркибидаги ингредиентлар юзни тортиш, силлиқлаш ва яраларни даволаш таъсирига эга. Қичишишга қарши: юздаги қора нуқталар ва қичишишда мойчечак билан ниқоб тайёрланади. 1:1 нисбатда мойчечак ва дала қирқбўғими хом ашёсига 1 стакан сув солинади ва 20 минут давомида қайнатилади ва совугандан сўнг сизиб олинади. Қайнатмага қалин мато бўктирилади ва юзга ниқоб сифатида совугунча ушлаб турилади ва бу муолажа 3 маротаба такрорланади. Ажинларда: чарчоқ ва ажин изларини олиб ташлаш учун асал ва қирқбўғимдан тайёрланган юз ниқоби ишлатилади: 1/2 чашка қайнатмага (юқоридаги рецепт) 1 ош қошиқ сабзи шарбати ва десерт қошиғида асал солинади. 2 қатламли докага қайнатма бўктирилади ва 15 дақиқага юзга қўйилади, сўнгра юз териси шакарсиз яшил чой билан ювилади. Сочлар учун: дамлама тайёрланади ва шампундан кейин ювилади. Маҳсулот сочни юмшоқ, порлоқ қилади, терини қазғоқдан тозалайди ва сочларнинг тезроқ ўсишини ёрдам беради. Эркакларда калликда дамлама билан сочни ювиш тавсия қилинади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1.Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с. 2.Халматов Х., Харламов И., Алимбаева П., Каррыев М., Хаитов И.. Основные лекарственные растения Средней Азии. – М.: Медицина, 1984. – 216 с. 3.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 4.https://planta-medica.uz/equisetum-arvense-l-hvoshh-polevoj/ 5.https://zdravstvyite.ru/hvosch-polevoy-lechebnye-svoystva-i-protivopokazaniya

Эслатма

Ўсимлик буйракларни яллиғлантириши сабабли нефрит ва нефрозларда фойдаланиш тавсия этилмайди.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!