Epilobium angustifolium L.

Epilobium angustifolium L.

Умумий маълумот

ОиласиOnagraceae
Илмий номи

Epilobium angustifolium L.

Ўзбекча номи Иван чой
Русча номи Иван-чай узколистный

Кимёвий таркиби

Ёш барглар ва илдизпояларда 10 дан 20% гача танинлар мавжуд. Баргларда – шилимшиқлар 15% гача бор. Бундан ташқари, таркибида катта миқдордаги ўсимлик толалари (целлюлоза), пектинлар, С витамини (90 дан 588 мг% гача), шакар, органик кислоталар, пектин, флавоноидлар ва алкалоид излари мавжуд. Ўсимликда топилган микроэлементлари орасида темир, мис ва марганецнинг жуда юқори концентрацияси қайд этилган. Ғунчалашдан олдин ўсимликнинг ер устки қисмида 20% гача оқсил, фосфор, кальций ва кобальт тузлари мавжуд. Бундан ташқари, калий, кальций, литий ва бошқа элементлар топилган.

Ишлатиладиган қисми

Барглари, тўпгуллари, илдизпоялари ва илдизлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Бу гастрит ва ошқозон яраси касалликларида ажойиб профилактика воситасидир, жиғилдон қайнашини йўқотади. Ўсимлик енгил сийдик ҳайдовчи таъсирга эга. Бу сийдик тизимининг органларига ижобий таъсир кўрсатади, циститда яллиғланишни, сийдик йўлларининг яллиғланишини енгиллаштиради. Ичимлик гемоглобин даражасини оширади ва одатда қон таркибига ижобий таъсир кўрсатади, уни нормаллаштиради. Ўсимлик тинчлантирувчи таъсирга эга, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради, асаб тизимини тинчлантиради. Эмизикли даврида ўсимликдан фойдаланиш эмизикли аёлларга сут миқдорини оширишга ёрдам беради (бу ҳолда ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак).

Рецептлар

Бир стакан учун ярим чой қошиқдан бир чой қошиқгача қуруқ барглар керак бўлади. Хомашёга дарҳол иссиқ сув солинмайди – идишни учдан бирига қўйилиб, 5-10 дақиқадан сўнг қолган қисмигача суюқликни билан тўлдирилади ва 10-15 дақиқа кутилади. Шу билан бирга, сув ҳарорати 85 даражадан ошмаслиги керак. Қуруқ ўтнинг нисбати унинг ферментациясига қараб ўзгартириш мумкин. Қайнатмани тайёрлаш учун 15-30 г баргларни олиб, уларни 15 дақиқа давомида сувда қайнатиш керак, сўнгра 1,5 соат тиндирилади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали, асал-ширали, ем-хашак, луб-толали ўсимлик

Манба

1.https://cherkessk.su/groups/group/35/wiki/%D0%9A%D0%B8%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%B9+%D1%83%D0%B7%D0%BA%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BD%D1%8B%D0%B9/ 2.https://greenmarine.ru/v-sadu/kiprej-gornyj.html 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%98%D0%B2%D0%B0%D0%BD-%D1%87%D0%B0%D0%B9_%D1%83%D0%B7%D0%BA%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BD%D1%8B%D0%B9#:~:text=%D0%92%20100%20%D0%B3%20%D0%B7%D0%B5%D0%BB%D1%91%D0%BD%D0%BE%D0%B9%20%D0%BC%D0%B0%D1%81%D1%81%D1%8B,%D0%BC%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D0%B1%D0%B4%D0%B5%D0%BD%D0%B0%20%D0%B8%206%20%D0%BC%D0%B3%20%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%B0.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!