Dryopteris filix-mas (L.) Schott

Dryopteris filix-mas (L.) Schott

Умумий маълумот

ОиласиDryopteridaceae
Илмий номи

Dryopteris filix-mas (L.) Schott

Ўзбекча номи Эркак эманқулоғи
Русча номи Щитовник мужской, щитовник аптечный

Кимёвий таркиби

Ўсимликнинг илдизпояларида флороглюцидлар – фенол бирикмалар мавжуд. Булар филикс ва флаваспидик кислоталар, аспидинол, албаспидин ва бошқалар. Улар шунингдек, тахминан 7-8% танин, аччиқ, крахмални ўз ичига олади. Ўсимлик темир, рух ва селенни ўзида тўплайди.

Ишлатиладиган қисми

Илдизпояси, баргсимон поялари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида ўсимлик нафақат антигелминтик восита сифатида қўлланилган балки қайнатма ва дамламалари қалқонсимон без касалликларида фойданилади. Экзема яралари, йирингли яралар, варикоз, дерматитлари, бўғим касалликлари, бурун қонашларида, невралгия, тортишишлар ва ревматизмни даволашда ташқи восита сифатида ишлатилади. Ўсимликдан примочкалар, малҳамлар тайёрланади ҳамда ванналар қабул қилинади ва зарарланган танани артиш учун ишлатилади. Ўсимликни асал ва ун билан аралаштирилган таблеткалари олдинги вақтда оғир ҳайзли қон кетишида ичилган.

Рецептлар

Тасмасимон қуртни йўқотиш учун қуйидаги муолажа қилинади: даволанишдан 2 кун олдин енгил овқат истеъмол қилиш керак – (оқ нон, қотирилган нон, донли шўрвалар, сут, йогурт, творог, қайнатилган балиқ, киселлар, қаҳва, шакар чой).
Кечки овқатда даволанишдан олдин фақат ширин чой ва қотирилган нон билан қаҳва ичилади; кечаси ич юмшатувчи туз (30 г) олинади ва пиёз ҳамда сельд балиғи истеъмол қилинади. Эрталаб, оч қоринга, ҳар 20 дақиқада Эркак эманқулоғи ўсимлигини экстракти таблеткалари ичилади. 30 дақиқадан сўнг таблетканинг охирги дозасини ичилади ва беморга ич юмшатувчи тузли эритма (30 г) ичирилади ва 3 соат ичида ичи келмаса, илиқ ҳўқна қилинг. Агар паразит бошсиз чиқса, яна 2-3 марта ҳўқна қилиш керак.
Халқ табобатида ўсимлик илдизпоялари сувли дамламаси ташқи томондан ванналар учун, ревматизм ва оёқ мушакларининг торитишиб қисқариши, йирингли яралар ва яраларни даволаш учун ишлатилади. Безгакни даволаш учун рецепт: илдизпоясидан қайнатма тайёрланади бунинг учун – 10 грамм яхши қуритилган илдизпоялари ва 200 мл қайноқ сув билан дамланади ва 1 чой қошиқда кунига 2 марта ичилади. Рецепт: 3 литр сувга 50 грамм қуруқитилган ўсимлик илдизпоялари 2 соат қайнатилади, сўнгра зарарланган терига ёки варикоз томирларини, қуймич нервини яллиғланиш жараёнларини, ревматизмни ва болдир мушакларининг тортишишларини даволаш учун ушбу қайнатма билан ванна қилинади. Даволаш курси 2-3 ҳафта. Ўсимликдан антигельминтик таблеткалари тайёрлаш: ўсимликнинг қуруқ илдизи майдаланади ва 10 г хом ашёни бир стакан қайноқ сув билан дамланади ва қайнатмани ярми қолгунича қайнатилади ва 1 ош қошиқ тайёр қайнатмани табиий асал билан аралаштирилади. Уй шароитида пилюлалар тайёрлаш: 10 г майдаланган илдизпояси олинади ва 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва қуйилганга қадар қайнатилади ва бир чой қошиқ массага 1 чой қошиқ асал ва ун қўшилади ҳамда 10 дона думалоқ пилюлалар тайёрланади. Ўсимлик терапевтик ванналарнинг бир қисми сифатида ишлатилади. 150 г илдизпоя ёки 500 г барглар (хом ашё ҳам янги, ҳам қуруқ ҳолда ишлатилиши мумкин) майдаланган ўсимликка 2-3 литр сув қуйилади ва 3 соат давомида паст оловда қайнатилади. Сув билан суюлтириб, илиқ ванна қилинади (30 С), ваннада 20 дақиқадан кўпроқ вақт қолиш тавсия этилмайди.
Инфекцияларни даволаш учун тозаловчи дамлама тайёрлаш: ўсимликнинг қуруқ илдизи 1 ош қошиқ олинади ва 200 мл иссиқ сув (70 С дан юқори бўлмаган) қуйилади ва 1 соат тиндирилади, бу вақтни ичида ўсимликни токсиклик хусусияти камаяди, сизиб олиб, кун давомида ичилади. Қабул қилгандан кейин ножўя таъсири сезилганда қабул қилишни тўхтатиш тавсия этилади. Даволаниш давомийлиги 3-4 кундан ичилади ва 1 ой ичилмайди ва яна даволаниш давом этдирилади. Онкологияда: онкологик касалликларни даволаш учун қўшимча дори сифатида папоротник ва қизил лавлаги дамламасидан фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг илдизи майда кесиб қуритилади ва лавлаги майдаланади ва қуритилади ва компонентларни тенг нисбатда аралаштирилади ва 1 ош қошиқ тайёрланган хом ашё 200 мл қайноқ сув билан дамланади. 1 соат тиндирилади. Дамлама тайёр бўлгандан сўнг сизиб олинади ва кун бўйи ичилади. Ичиш давомийлиги ҳафтада икки марта овқатдан олдин ичилади. Овқат ҳазм қилиш жараёнида лавлаги тузилиши бузилмайди, шунинг учун сийдикнинг ранги ўзгаради, пушти бўлади. Доривор аралашма тананинг барча ҳужайраларига киради.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали.

Манба

1. «Лекарственное сырье растительного и животного происхождения. Фармакогнозия» под редакцией Яковлева Г.П., Санкт-Петербург, СпецЛит 2006 – 381-383 с.
2. Землинский С.Е. «Лекарственные растения СССР», Москва, Московское общество испытателей природы, 1951 – 204-205 с. 3.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 4.https://agro-feed.ru/landshaftnyj-dizajn/muzhskoj-paporotnik-shhitovnik-polza-i-vred-primenenie-v-narodnoj-meditsine-ot-glistov-ekstrakt-retsepty 5.https://lektrava.ru/encyclopedia/paporotnik-muzhskoy/ 6. https://optolov.ru/balcony-and-loggia/paporotnik-shchitovnik-muzhskoi-primenenie-v-medicinskih-celyah.html

Эслатма

Ўсимлик заҳарли бўлиб, ичга қабул қилинганда эҳтиёт бўлишни талаб қилади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!