Daucus carota L.
Кимёвий таркиби
Сабзи илдизларида каротиноидларга бой бўлиб, (α-, β-, γ-каротинлар, фитофлуол, фитоэн ва бошқалар), витаминлар (В1, В2, В6, С, К), углеводлар (16% гача), шу жумладан, глюкоза, фруктоза ва сахарозалар ҳам бор. Улардан ташқари эфир мойлари, фосфолипидлар, стеринлар ҳам топилган. Илдизлари минерал тузларига бой бўлиб, натрий, кальций, калий, магний, темир, фосфор, йод мавжуд. Уруғларидаги ёғли мойлари ва эфир мойи таркибида α-пинен, l-лимонен, n-цимол, дипентен, гераниол ва бошқа моддалар борлиги аниқланган: оксикумарин умбеллиферон, флавоноид бирикмалари мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Илдизи, ер устки қисми, уруғлариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Каротин миқдори бўйича сабзи сабзавотлар орасида ширин қалампирдан кейин иккинчи ўринда туради. Сабзи ва сабзи шарбати гипо- ва авитаминоз А билан оғриган беморларга буюрилади. Сабзи ҳужайра ичидаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини фаоллаштириши, углевод алмашинувини тартибга солиш, антисептик, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва яраларни даволовчи хусусиятларга эга эканлиги тажрибада аниқланган. Сабзи шарбати билан даволаш минераллар алмашинувининг бузилиши (ўт-тош касаллиги, метаболик полиартрит) билан боғлиқ касалликлар учун тавсия этилади, сабзи шарбати миокард инфарктидан кейинги биринчи кунларда, шунингдек ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ва болалар учун тавсия этилади. Янги сабзи шарбати анемия, гипоацид гастритда (паст кислотали) ҳам фойдаланилади. Бироқ, янги сабзи ва сабзи шарбати ошқозон яраси ва энтеритда тавсия этилмайди. Сабзи конъюнктив ва кўзнинг шох пардаси касалликлари, минераллар алмашинувининг бузилиши, полиартрит, остеохондроз, сийдик йўлидаги тошларда ва ўт пуфагидаги тошларда тавсия этилади. Сабзи қабзиятда ва сийдик ҳайдаш хусусиятларга эга, шунинг учун у ошқозон-ичак касалликлари ва буйраклар касалликларида ишлатилади.
Сабзи уруғларидан флавоноидлар йиғиндиси бўлган «Даукарин» препарати олинган бўлиб, улар коронар ва периферик томирларга антиспазмодик бўлган, томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, мушакларни бўшаштиради ва марказий асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Даукарин препарати юрак атрофида ва кўкрак орқасида жисмоний зўриқишдан кейин оғриқ билан намоён бўлган сурункали коронар етишмовчиликда фойдаланилади. Халқ табобатида ёввойи сабзи гижжаларни йўқотишда ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида, шунингдек, радиоактив моддаларни танадан чиқариб ташлаш учун ишлатилади.
Рецептлар
Янги тайёрланган сабзи шарбати камқонлик ва дармонсизликда кенг қўлланилади ва кунига 2 маҳал 1 стакандан буюрилади. Сабзи ични юмшатувчи ва ел ҳайдовчи сифатида танилган. Илдизмеваси иккинчи йили хом шаклда сариқ касаллигида фойда беради. Асал билан аралашган шарбати шамоллашга мойил бўлган одамлар учун фойдалидир. Қирғичдан ўтказилган сабзи оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши восита сифатида ишлатилади; у тананинг куйган жойларига, даволанмайдиган яраларга, ошқозон ярасига қўлланилади ёки сабзи шарбати билан ювилади. Буйрак тошларини даволаш учун ҳам ишлатилади. Дамламаси геморройни даволаш учун ишлатилади. Қуруқ поялари қайнатилади ва чой сифатида ичилади. Сабзи мевалари баъзи гижжа ҳайдовчи препаратларга киритилган. Юрак-қон томир касалликларини даволаш ва олдини олиш: 1-рецепт . Ҳар куни 200 мл сабзи шарбатини ичиш. Профилактика курси 28 кун. Профилактика йилига 2-3 марта амалга оширилади. 2-рецепт. 200 г майдаланган сабзи 100 г майдаланган ёнғоқ, фундиқ ва ерёнғоқ аралашмаси билан аралаштириб, 20 г майиз ва 2 ош қошиқ асал қўшилади. Юрак этишмовчилиги, гипертензия, стенокардия, инфарктдан олдинги ҳолат, шунингдек юрак операциясидан кейин кунига 2-3 маҳал 100 г ичилади. Даволаш курси 3 ой. Саратоннинг олдини олиш. 1-рецепт: 200 мл сабзи шарбатини 1 чой қошиқ саримсоқ шарбати ва 2 ош қошиқ чага қўзиқориннинг қайнатмаси билан аралаштирилади. Саратонни даволашнинг бутун курси давомида овқатдан 1 соат олдин кунига 2 маҳал 100 мл дан ичилади. 2-рецепт: 1 чой қошиқ сабзи уруғини 300 мл сув солиб, секин оловда 10 дақиқа қайнатилади, сизиб олгандан сўнг совитилади, 100 мл сабзи шарбати қўшилади. Саратон касаллигининг олдини олиш учун кунига 4 маҳал 100 мл дан ичилади. Танадаги холларга дамламадан сурилади ва оғиз ва томоқни чайилади. Профилактика курси 28 кун.
Кўз касалликларини даволаш. 1-рецепт: Сабзи шарбатини 1: 1 нисбатда сув билан аралаштириб, кечаси кўзларга томизилади (ҳар бир кўзга 2-3 томчи). Кўриш бузилишини даволаш курси 14 кун, катаракт учун – 28 кун, конъюнктивит учун – 3-5 кун. 2-рецепт: Кўриш бузилишининг олдини олиш учун ҳар куни 150 мл сабзи шарбатини ичилади ёки 200 г янги сабзи истеъмол қилинади. Профилактика курси 14 кун. Қабзиятда ва геморройни даволаш: 1-рецепт: қабзият ёки геморрой бўлса, ҳар куни оч қоринга 200 г янги сабзи истеъмол қилинади. Даволаш курси 3-5 кун. 2-рецепт: ташқи геморрой учун тугунларга сабзи шарбати билан намланган дока суртинг. Даволанишнинг давомийлиги 20 минут, даволаниш кунига 2 маҳал 7 кун давомида амалга оширилади. Организмни токсинлардан тозалаш: Тозалаш курси 21 кунга мўлжалланган. Тозалаш пайтида шакар, гўшт, тузланган бодринг, маринадлар, қандолат маҳсулотлари, газланган ичимликларни рациондан чиқариб ташлаш керак. 1-кун: кун давомида фақат янги сабзи истеъмол қилинади. Кечаси 100 мл тозаланмаган кунгабоқар ёғини ичилади.
8 кундан 14 кунгача: ҳар куни 200 г майдаланган сабзи истеъмол қилинади ва 200 мл сабзи шарбатини ичилади. Кечаси 2 ош қошиқ асал истеъмол қилинади. 15 кундан 21 кунгача: сабзи шарбатини сельдерей шарбати билан 1/2 нисбатда аралаштирилади: Овқатдан 1 соат олдин кунига 3 маҳал 100 мл дан ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Қимматли озуқабоп ва ем-хашак ўсимлиги
Манба
1.Донцов В. В., Донцов И. В. Лекарственные растения и продукты пчеловодства: Целебные свойства лекарственных трав и мёда. – Нижний Новгород: Флокс, 1992. – 352 с. -ISSN 5-87198-012-0 2.Дудченко Л. Г., Козьяков А. С., Кривенко В. В. Пряно-ароматические и пряно-вкусовые растения: Справочник / Отв. ред. К. М. Сытник. – К.: Наукова думка, 1989. -304 с. – ISBN 5-12-000483-0. 3.https://ped-kopilka.ru/raznoe/poleznye-sovety-i-podskazki/morkov-lechebnye-svoistva-primenenie-v-narodnoi-medicine.html 4.https://www.webfazenda.ru/carrots.html
Эслатма
Кенг тарқалган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган