Cyperus rotundus L.

Cyperus rotundus L.

Умумий маълумот

ОиласиCyperaceae
Илмий номи

Cyperus rotundus L.

Ўзбекча номи Доира саломалейкум
Русча номи Сыть круглая

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибида эфир мойлари, терпеноидлар, флавоноидлар, ёғ кислоталари ва сексвитерпенлар, аскорбин кислотаси мавжуд. Эфир мойи ўсимлик тугунакларида 0,5% гача, ўзига хос камфора ҳиди таралиб туради. Эфир мойлари таркиби α-циперон, β-циперон, β-пинен, камфен, лимонен, 1,8-цинеол, р-цимен, циперен, селинатриен, β-селинен, пачуленон, α-ротунол, β-ротунол, циперол, изоциперол, копадиен, эпоксиквиан, циперолон, ротундон, кобузон, изокобузондан иборат. Ротундон – сексвитерпени ўсимликнинг илдизидан топилган, шунингдек, бу эфир мойлари қора мурч, розмарин, орегано, майоран, райхон ва тимьянда ҳам бор. Айнан ротундон ўзига хос мурч мазасини бўлишига сабаб бўлади. Ўсимлик илдизидаги ёғли мойда глицерин, линолен, линоленин ва олеин кислоталари, шунингдек, 7% мум бор.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик халқ табобатида кен қўлланилади. Шифокорлар ўсимликни аёллар касалликларини даволашда, ҳайз пайтида оғриқни ва ҳайздан олдинги синдромни енгиллаштириш учун тавсия қиладилар, у қон ва суюқлик тўпланиши билан курашади. Дамламаси сийдик пуфаги ва бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши, буйраклар, турли замбуруғ инфекциялари ва кандидоз, дизентерия, гастрит, ичак паразитларини йўқотиш, ичакни стимуляция қилиш учун тавсия этилади. Қайнатма сафро ҳайдовчи, ҳаво тўпланишига қарши ва терлатувчи восита сифатида ичилади. Дамламаси депрессияни енгишга ёрдам беради деган фикрлар мавжуд, баъзилар уни болалар учун енгил уйқу таблеткаси сифатида тавсия қилади. Бошқа дорилар билан биргаликда дамламаси юрак неврозларида ичилади.Ўсимликнинг эфир мойи антибактериал таъсирга эга шифобахш восита сифатида ишлатилади.

Рецептлар

Терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи восита, овқат ҳазм қилиш бузилиши ва дизентерияда:
250 мл сувга 1 ош қошиқ тугунаклари солинади, 15 дақиқа давомида пиширилади, сўнгра 2 соат дамланади. Кунига 50 мл дан 4 марта ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Лавренова Г.В., Лавренов В.К. «Энциклопедия лекарственных растений», издательство «Донетчина», Донецк, 1997 г. – 204 с.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!