Cynoglossum creticum Mill.

Cynoglossum creticum Mill.

Умумий маълумот

ОиласиBoraginaceae
Илмий номи

Cynoglossum creticum Mill.

Ўзбекча номи Чернокорень критский
Русча номи Крит қоратомири

Кимёвий таркиби

Ўсимлик илдизнинг барча қисмларида алкалоидлар (циноглоссин, циноглоссеин), глюкоалкалоид консолидин, танинлар, қатронлар ва циноглоссоидин аччиқ моддаси мавжуд. Бундан ташқари, ўсимликда каротин ва эфир мойи, илдизларида эса ранг берувчи алканин (пигмент) моддаси ва полисахаридлардан инулин топилган.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки ва ер остки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик илдизларидан қайнатмалар, дамламалар, настойкалар, шарбатлар ва бошқа доривор препаратлар тайёрлаш учун ишлатилади. Масалан, ўсимликнинг барглари ва илдизларидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар тиришиш, шамоллаш, йўтал, ич кетиши, дизентерия, турли хил яллиғланишлар, артрит, ревматизм, шунингдек, самара берувчи восита сифатида яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи ва қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. Ўсимликнинг ер устки қисми дамламаси дизентерия, утероптоз, ичак коликаси, ўпка, ичак ва ошқозон қон кетиши, мунтазам ва қонли ич кетишларида ичга қабул қилинади.

Рецептлар

Маълумот киритилмаган

Бошқа хусусиятлари

Ўсимлик заҳарли бўлганлиги сабабли унга асосланган препаратларни (дамламалар, настойка, қайнатмалар) доривор мақсадларда (ташқи томондан) жуда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида, шунингдек, болалар учун доривор мақсадларда ўсимликни (айниқса, ичга) ишлатиш тавсия этилмайди. Унга асосланган препаратларни тайёрлагандан сўнг, қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Манба

1. Губанов И.А. и др. Дикорастущие полезные растения СССР / Под ред. Т. А. Работнова. М.: Мысль, 1976. С. 278-279.
2. Губанов И.А., Киселёва К.В., Новиков В.С., Тихомиров В.Н. Иллюстрированный определитель растений Средней России. М.: Т-во научных изданий КМК, Ин-т технологических исследований, 2004. Т. 3. Покрытосеменные (двудольные: раздельнолепестные). С. 142.
3. Жизнь растений / Под ред. А. Л. Тахтаджана. М.: Просвещение. 1982. Т. 5 (1).
4. Еленевский А.Г., М.П. Соловьева, В.Н. Тихомиров // Ботаника. Систематика высших или наземных растений. М. 2004. 420 с.
5. Пешкова Г.И., Шретер А.И. Растения в домашней косметике и дерматологии. М. 2001. 684 с.
6. Шанцер И.А. Растения средней полосы Европейской России (Полевой атлас). М. Изд-во КМК. 2007. 470 с.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!