Cynodon dactylon (L.) Pers.
Кимёвий таркиби
Илдизпоялари таркибида углеводлар (сахароза, фруктанлар), органик кислоталар, уларнинг ҳосилалари (олма кислота тузлари), каротеноидлар (неоксантин, п-каротин, феофитин А ва В, виолаксантин, лютеин, зеаксантин, лютеин эфири), ёғли мой, В витамини мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ҳамма қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Турли мамлакатларнинг халқ табобатида ўсимлик фойдали хусусиятларидан фойдаланишган. Ўсимлик ич юмшатувчи ва сийдик хайдовчи хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли, унинг илдизлари ва ер усти қисмининг қайнатмаси сийдик таносил органлари касалликлари учун ишлатилади. Франция ва Германиядаги халқ табобатида ўсимликни судралувчи буғдойиқ ўтига ўхшаш тарзда ишлатилади. Болгарияда бу ўсимликнинг илдизпоялари сийдик ҳайдовчи йиғмаларга қўшилади, сийдик пуфаги папилломатози, буйрак тошлари, гломерулонефрит, простата гипертрофияси ва импотенцияда ишлатилади. Бошқа ўсимликлар билан биргаликда эркакларда простата аденомаси учун қайнатма ёки дамлама шаклидаги ишлатилади. Хитойда кенг қўлланиладиган терапевтик воситадир. Дизентерия, бурундан қон кетиш, ревматизм, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, жигар яллиғланиши, оёқларнинг шишиши, қонли қусиш, шунингдек, сийдик йўллари инфекциялари, эшак еми, қўл ва оёқларнинг фалажида ичга қабул қилиш тавсия этилади.
Рецептлар
Ўсимликнинг майдаланган ўтлари пюреси кичик кесмалар, яралар, карбункулларда терининг шикастланга жойларига ташқи томондан компресслар ва примочкалар шаклида қўлланилади. Ўсимликнинг қайнатмаси турли кўз касалликларида примочкалар сифатида ишлатилиши мумкин. 20 г ўсимлик илдизпояси ва 250 мл сувдан тайёрланган қайнатма кунига 2-3 марта кофе стаканида ичилади. 15-30 гр ўсимлик ўт қисми ва 30-60 гр ўсимлик илдизидан тайёрланган қайнатмани дизентерия, бурундан қон кетиш, ревматик суяк оғриғи, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, оёқларнинг шишиши, жигар яллиғланиши, гемиплегия, қонли қусиш, сийдик йўли инфекцияси, бурундан қон кетиш, қон тупириш, эшак еми, нажасда қон пайдо бўлиши, ревматик суяк оғриғи, турли хил жароҳатлар, қўл ва оёқларнинг фалажида ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Ем хашак
Манба
1. Губанов И. А. и др. 130. Cynodon dactylon (L.) Pers. — Свинорой пальчатый // Иллюстрированный определитель растений Средней России. В 3 т. — М.: Т-во науч. изд. КМК, Ин-т технолог. иссл., 2002. — Т. 1. Папоротники, хвощи, плауны, голосеменные, покрытосеменные (однодольные). — С. 224.
2. Лавренов В. К. Энциклопедия лекарственных растений народной медицины. – Изд.: ОЛМА Медиа Групп, 2003. – 270 с.
3. Пламен Кьосев. Лекарственные растения: самый полный справочник. – Изд.: Litres, 2017.
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган

