Cucumis sativus L.

Cucumis sativus L.

Умумий маълумот

ОиласиCucurbitaceae
Илмий номи

Cucumis sativus L.

Ўзбекча номи Бодиринг
Русча номи Огурец обыкновенный

Кимёвий таркиби

Бодринг меваларида 94-96% сув бор. Бодринг қуруқ моддаларнинг атиги 4-6% ини тўплайди, шундан 2% қандлар (асосан глюкоза ва фруктоза), 0,6-1% оқсиллар ва 0,5-0,7% толалар. Минераллардан бодринг калийга бой, таркибида фосфор, олтингугурт, магний ва бир қатор микроэлементлар мавжуд. Улар қуйидаги витаминларни ўз ичига олади: аскорбин кислотаси (витамин С), каротин (провитамин А), тиамин (витамин B1), рибофлавин (B2), фолий ва пантотеник кислоталар (B9 ва B5), витамин E. Барча витаминлар асосан пўстлоғида тўпланади.

Ишлатиладиган қисми

Мевалари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Бодринг метаболизмда муҳим роль ўйнайдиган мураккаб органик моддаларга бой. Ушбу моддалар иштаҳани очади, бошқа овқатларнинг сўрилишини яхшилайди ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бодринг таркибидаги калий юрак ва буйраклар фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, бодринг, бошқа сабзавотлар каби клечатка бор. Клечатка инсон танаси томонидан сўрилмайди, лекин у ичакларнинг фаолиятини тартибга солади ва ортиқча холестеринни танадан чиқариб юборади, холастериннинг ортиқча бўлиши атеросклероз, жигар, буйраклар ва бошқа органлар касалликларининг ривожланишига ёрдам беради. Табиблар сув ўрнига бодринг ейишни тавсия қилганлар ва янги меваларнинг этдор қисми самарали сийдик ва сафро ҳайдовчи, ич юмшатувчи сифатида ишлатилган. Халқ табобатида кузги баргларнинг дамламаси ва қайнатмаси турли хил қон кетишида тавсия этилади. ўсимлик тана куйишларида, тошмалар ва баъзи тери касалликлари учун косметик восита сифатида ишлатилади. Янги бодринг терини оқартирувчи ва уни эластикроқ қиладиган косметик юз маскаларининг бир қисми ҳисобланади. Косметологлар ёғли терини спиртли бодринг дамламаси билан артиб олишни тавсия қилади.

Рецептлар

Жигарни тозалаш: 100 г майда тўғралган бодрингни 0,5 литр. қайноқ сув билан 30 дақиқа давомида паст оловда пиширилади, 10 дақиқа совутилади ва овқатдан 30 дақиқа олдин кунига уч марта 100 млдан ичилади. Куйишни даволаш: қайноқ сув ёки буғ билан куйиш бўлса, терининг шикастланган жойига бодрингни этли қисминидан 10 дақиқа компресс қилинади ва куйиш тузалиб кетади. офтоб урушидат терини бодринг билан ҳам суртиш мумкин. Ошқозон оғриғи учун: 1 ош қошиқдан мойчечак ва бўймадарон ўсимликлари 200 мл қайноқ сув билан дамланади ва ишлатишдан олдин ўсимлик дамламага янги бодринг шарбати қўшиб суюлтирилади (50 мл дамлама учун, 50 мл бодринг шарбати – 1 та порция). Кунига 4 маҳал ичилади ва оғриқ камаяди. Ҳафақон касаллиги учун дамлама: 100 г майдаланган бодринг 200 мл қайноқ сув билан дамланади ва сув ҳаммомига 5 дақиқа қайнатилади, сўнгра 30 дақиқа тиндирилади. Кунига 3-4 марта 100 мл ичилади. Бодринг қобиғи ёки янги бодринг шарбатининг сувли дамламаси ёш доғларни, сепкиллар учун шунингдек офтоб урганда суртилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, косметологияда ишлатилади. Маданийлаштирилган

Манба

1.http://dommenu.ru/poleznye-i-lechebnye-svoistva-ogurcov.html 2.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9E%D0%B3%D1%83%D1%80%D0%B5%D1%86_%D0%BE%D0%B1%D1%8B%D0%BA%D0%BD%D0%BE%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B9 3.https://venskayadacha.com/ogurec-v-narodnoj-medicine/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!