Coriandrum sativum L.

Coriandrum sativum L.

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Coriandrum sativum L.

Ўзбекча номи Кашнич
Русча номи Кориандр посевной

Кимёвий таркиби

Меваларида нави ва келиб чиқишига қараб таркибида 0,2-,6% эфир мойи, 16-28% ёғли мой, оз миқдорда алкалоидлар, пектин, крахмал, оқсил моддалар (11-17%), кориандрол стероид бирикмаси, стеринлар, аскорбин кислотасини, танинлар, органик кислоталар, шакар (фруктоза, глюкоза, сахароза), рутин ва бошқа полифенолларни ўз ичига олади. Баргларида аскорбин кислота (0,14% гача), каротин (0,010%), рутин (0,145% гача) мавжуд. Пишмаган меваларнинг ёқимсиз ҳиди альдегид транс-трицеденолом-2 га боғлиқ.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми ва уруғлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Кашнич меваси (лат. Fructus Coriandri) доривор хом ашё сифатида ошқозондаги йиғилган сафрони ҳайдашда ишлатилади.
Гастрит, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси учун антисептик ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида кашнич меваларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар мавжуд. Эфир мойидан ажратилган линалоол моддаси юқори нафас йўлларининг катарларида антибактериал томчилар ва антибактериал конфеталарни ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Кашничнинг эфир мойи цитрал альдегидни синтез қилиш учун хом ашё бўлиб, кўзнинг кератит, конъюнктивит, глаукома касалликларида, шунингдек, эмизикли оналарда кўкрак учи ёриқларини даволашда ишлатилади. Халқ табобатида кашнич мевалари ошқозон-ичак касалликларида ва антигельминтик восита сифатида ишлатилган, уларнинг дамламаси иштаҳани яхшилаш учун, оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши восита сифатида ишлатилган. Кашнич меваси кукун ёки дамлама ичакдан ел ҳайдаш учун ишлатилган.

Рецептлар

Кашнич уруғининг дамламаси жиғилдон қайнаганда ва ошқозон оғриганда 2 чой қошиқ уруғ устига 1 стакан қайноқ сув солиб, қопқоғини ёпиб, 20 дақиқага тиндирилади ва сузилади. Овқатдан кейин кунига 2 маҳал, 1 стакандан ичилади. Метеоризм ва диспепция учун кашнич уруғининг дамламаси. Метеоризм ва диспепция касаллигида 1 чой қошиқ кашнич уруғига устига1стакан қайноқ сув солиб, термосда дамланади, 2 соатга тиндирилади ва сузилади. Дамламани кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 1/3 стаканадан ичилади. Даволаниш даври 2-4 ҳафта. Асаб касалликлари, диспепция ва қабзиятда кашнич уруғлари билан вино аралашмаси тинчлантирувчи восита сифатида тавсия этилади. Доривор винони тайёрлаш: 1 литр вино (кагор), 100 грамм майдаланган кашнич уруғи солинади, яхшилаб ёпиб қоронғи жойда 2-3 ҳафта сақланади, сизиб олингандан кейин овқатланиш вақтида кунига 2 маҳал, диспепция, ич қотишида 50-100 мл дан қабул қилинади. Шунингдек, у асаб касалликларида тинчлантирувчи таъсирга эга. Музлатгичда сақланади. Кашнич уруғининг мойи метеоризмда: қабзиятда, метеоризм ва овқат ҳазм қилиш ёмонлашганда кашнич уруғи мойини ичиш тавсия этилади. Мой шундай тайёрланади: ярим стакан майдаланган кашнич уруғига 1 литр ўсимлик мойи солинади, яхшилаб аралаштириб ва сув ҳаммомида 1 соатга қўйилади. Совутиб, сузилади. Тайёрланган мойни шиша идишга солиб маҳкам ёпилади ва музлатгичда сақланади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин, қанд бўлагига 10-15 томчи ёки оз миқдорда сув солиб қабул қилинади. Шунингдек, шамоллаганда ва асаб касалликларида кашнич мойидан ванналар ва ингаляцияларда фойдаланилади. Косметологияда кашнич эфир мойидан фойдаланиш:
Ўсимликнинг уруғларидан косметологияда учун тайёрланган эфир мойи, терининг тикланишида шифобахш восита сифатида ҳамда пилинг қилиш учун ишлатилади. Мойни уйда тайёрлаш мумкин. Бунинг учун мой ва кашнич уруғи керак бўлади. Уруғларни илиқ ўсимлик мойига солинади ва 2 ҳафта давомида қолдирилади. Кейин бу эфир мойидан антибактериал таъсирга эга бўлган юз кремларини уй шароитида тайёрлаш мумкин, шунингдек, сочлар учун мустаҳкамловчи ниқобларини яратишда фойдаланиш мумкин.

Бошқа хусусиятлари

Қимматли озуқабоп, эфир мойли ва асал-ширали ўсимлик.

Манба

1.https://good-tips.pro/index.php/medicinal-plants/coriander-coriandrum-sativum-health-benefits 2.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D0%BE%D1%80%D0%B8%D0%B0%D0%BD%D0%B4%D1%80 3.https://xcook.info/product/koriandr.html

Эслатма

Кенг тарқалган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!