Citrullus lanatus (Thunb.) Matsum. & Nakai
Кимёвий таркиби
Тарвуз мевасини этдор қисмида 5,5% дан 13% гача осон ҳазм бўладиган қандлар (глюкоза, фруктоза ва сахароза) мавжуд. Тарвузнинг этдор қисмида пектинлар – 0,68%, оқсиллар – 0,7%; кальций – 14 мг % (100 г га мг), магний – 224 мг %, натрий – 16 мг %, калий – 64 мг %, фосфор – 7 мг %, органик шаклда темир – 1 мг % ; витаминлар – тиамин, рибофлавин, ниатцин, фолий кислотаси, каротин 0,1-0,7 мг %, аскорбин кислотаси 0,7-20 мг % ҳамда ишқорий моддалар мавжуд. Тарвуз уруғларида 25% гача ёғ мойлари мавжуд. Тарвуз уруғларининг ёғ мойлари таркибида линолин ва линоленик ва палмитин кислоталар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
МевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Тарвузни этдор қисмида диуретик, ич юмшатувчи ва енгил сафро ҳайдовчи таъсирга эга. Халқ табобатида тарвуз шарбати иситма билан оғриган беморларга, шунингдек, юқумли, гинекологик, гематологик касалликларга тавсия этилади. Тарвузнинг кичик қисмлари қандли диабет, юрак-қон томир тизими касалликлари, шунингдек, цистит, нефрит, ўт тош касаллиги ва атеросклероз билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуритилган тарвуз қобиғи сийдик ҳайдовчи ва болаларда колитни даволаш учун ишлатилади.
Рецептлар
Халқ табобатида тарвузни қайнатмалар, дамламалар ҳолатида ва қуритилган тарвуз пўчоғи ишлатилади. Улар асосан ўт пуфаги ва буйраклардаги тошлар мавжудлигида, турли хил ошқозон муаммолари билан ва ортиқча вазнга қарши курашда фойдаланилади. Буйрак тошлари учун: ўсимлик пўстлоғи қуритилади ва кукун ҳолига келтирилади ҳамда 2 ош қошиқдан кунига чой ёки янги сиқилган шарбат билан ичилади. Тарвуздан дамлама тайёрлаш: 2 ош тарвуз кукуни олинади ҳамда қайноқ сув қуйилади ва 40-60 дақиқа дамланади, шундан сўнг дамлама 3-4 қисмга бўлинади ва овқатдан кейин кун давомида ичилади. Қайнатма тайёрлаш: 1 ош қошиқ тарвуз кукунига 1-1,5 стакан қайноқ сув қуйилади ва паст оловда 5-7 дақиқа давомида қайнатилади, сўнг қайнатмани 30-60 дақиқа совутилади ва уч қисмга бўлиб овқатдан олдин асал билан ичилади. Ўт пуфагидаги тошларни даволашда ўсимликнинг қуритилган уруғларидан фойдаланилади. Тахминан 150 г қуритилган уруғларга 1 стакан қайноқ сув қуйилади ҳамда 1 соат дамланади. Дамламани 2 қисмга бўлиб, 1 стакандан ортиқ истеъмол қилинмайди. Дисбактериоз ва колит касаллигида дамлама тайёрлаш: 100 г янги ёки 80 г қуритилган тарвуз уруғларига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1 соат тиндирилади ҳамда сизиб олинади. Тайёр дамламани 3-4 та тенг қисмга бўлиниб, овқатдан олдин ичилади. 1 ош қошиқ тарвуз кукунига 1 стакан қайноқ сув қўшиб паст оловда 10 дақиқа давомида қайнатилади ва 30-40 дақиқа совутилиб 3 қисмга бўлиниди ва овқатдан олдин кун давомида ичилади. 0,5 литр қайноқ сувга 500 г тарвуз пўчоғини қўшилади ва паст оловда 30 дақиқа давомида қайнатилади. Олинган дамламани кунига 2-3 маҳал илиқ ҳолда олиш тавсия этилади. Семизликда: 2 ош қошиқ тарвузнинг қуритилган пўчоқ кукуни 0,5 литр қайноқ сув билан 1 соат дамланади ва кун давомида истеъмол қилинади. Янги пўчоғи қирғичдан ўтказилади ва 250 мл иссиқ сув солинади ва 15-20 дақиқа дамланади ва 1 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади. Косметологияда: Янги тарвуз пўчоғини қирғичдан ўтказилади ва озгина зайтун мойи қўшилади ҳамда 1 ҳил масса ҳосил бўлгунича яхшилаб аралиштирилади. Тайёр ниқобни юзга суртилади 30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташаланади. Ушбу ниқоб ёғли терига эга аёллар учун жуда мос келади. Тарвуз пўчоғи қирғичдан ўтказилади ва сметана ҳамда озгина асал қўшилади шилимшиқ консистенцияга келгунга қадар аралаштирилади. Ниқобни 20-30 дақиқа давомида юзга суртилади 20-30 дақиқадан кейин илиқ сув билан яхшилаб ювилади. Маҳсулот терини намлайди ва янгилайди.
Бошқа хусусиятлари
Озиқ-овқат, ем ҳашак
Манба
1.Мазнев Н. И. Арбуз съедобный // Энциклопедия лекарственных растений. – 3-е изд., испр. и доп. – М.: Мартин, 2004. – 496 с. – ISBN 5-8475-0213-3. 2.https://aif.ru/health/life/arbuz_obyknovennyy_svoystva_polza_i_lechebnoe_primenenie 3.https://my-farmer.ru/arbuznye-korki-polza-i-vred-primenenie-v-narodnoj-medicine-kak-susit-video/
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган