Chelidonium majus L.
Кимёвий таркиби
Қончўп таркибида алкалоидлар (тахминан 20 та), ўсимлик ўтларида улар тахминан 1-2%, илдизларда – 2-4%. Алкалоидлар орасида хелидонин, гомохелидонин, протопин, метоксихелидонин, сангвинарин, спартеин, хелилютин, хелеритрин ва бошқалар ажратилган.
Ишлатиладиган қисми
Ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Кўпчилик ўсимликни сутли шарбат билан сўгалларни олиб ташлаш учун ишлатади.
Қадимги дунёда қончўп ширинча ва экземани даволаш учун ишлатилган. Ўрта асрларда ўти билан ошқозон яраси ва қичишиш , жигар касалликлари эса илдизи билан даволанган. Россияда ўсимликнинг қайнатмаси болаларни чўмилтириш учун ишлатилган. Қончўп сепкилларни, сўгалларни йўқотган, терининг сил касаллигини даволайди. Ўн тўққизинчи асрда шарбати, майдаланган ўти, дамламаси хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилган, аммо натижа ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлмаган.
Халқ табобатида кўп асрлар давомида ўт, шарбат ва илдизлари псориаз, экзема, қўтир, терининг сил касаллиги, даволаниши қийин бўлган яралар, волчанкани даволашда ишлатилган. Янги сутли шарбати бу сўгаллар, қадоқлар, теридаги қора доғлар, хавфсиз ўсмаларни олиб ташлаш, вақти-вақти билан тери саратонини даволаш учун кенг қўлланилган. Дамламаси ревматизм, герпес, тери касалликлари учун ишлатилади.
Ҳозирги вақтда кўплаб мамлакатларда тиббиётда ўтининг дамламаси, асосан, жигар, ўт пуфаги, ошқозон яраси касалликларида қўлланилади. Ўсимликнинг препаратлари периодонтит, гипертрофик гингивит, баъзи кўз касалликларини (турли этиологияли шох пардасининг хиралашиши, конъюнктивит) даволаш учун ишлатилади. Дамламаси ич юмшатувчи, сийдик ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи ва терлатувчи сифатида ҳам буюрилади.
Рецептлар
Дамлама:
2 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ ўт солиб тайёрланади (кунлик дозаси).
Ташқи фойдаланиш учун дамлама:
2 мл сувга 500 ош қошиқ ўти солинади.
Дамламани тайёрлаш:
1 ош қошиқ ўтига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 37°С ҳароратигача совутилади. Ташқи томондан қўлланилади.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1. Государственная Фармакопея СССР. Одиннадцатое издание. Выпуск 1 (1987), выпуск 2 (1990).
2. Государственный Реестр лекарственных средств. Москва 2004.
3. Лекарственные растения государственной фармакопеи. Фармакогнозия. (Под ред. И.А. Самылиной, В.А. Северцева). – М., «АМНИ», 1999.
4. Машковский М.Д. «Лекарственные средства». В 2 т. – М., ООО «Издательство Новая Волна», 2000.
5. П.С. Чиков. «Лекарственные растения» М.: Медицина, 2002.
6. Соколов С.Я., Замотаев И.П. Справочник по лекарственным растениям (фитотерапия). – М.: VITA, 1993.
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган