Carthamus tinctorius L.

Carthamus tinctorius L.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Carthamus tinctorius L.

Ўзбекча номи Махсар
Русча номи Сафлор красильный

Кимёвий таркиби

Ўсимлик гулларида халкон гликозидлари топилган: картамин, изокартамин, картамидин-5-гликозид, лютеолин 7-гликозид. Бўёқбоп масхар уруғларида 60% гача (бошқа манбаларга кўра, 25-37%) ярим қурийдиган ёғли мойлар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Гултожибарглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Узоқ вақт давомида ўсимликнинг турли қисмлари анъанавий тиббиётда ични юмшатувчи, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва заҳарланишга қарши восита сифатида ишлатилган. Хитой тиббиётида отқулоқ оғриқли ҳайз кўриш муаммоларини ҳал қилишда, туғруқдан кейинги қон кетишни тўхтатиш ва остеопорознинг олдини олиш учун, айниқса, менопаузада ишлатилган. Махсар гулбарглари силлиқ мушакларнинг, жумладан, бачадон ва ичакларнинг қисқаришига олиб келади ва бу биринчи ҳолатда унинг қон кўпайтирувчи таъсири, иккинчисида эса ични юмшатувчи таъсири билан боғлиқ. Бундан ташқари, гул баргларидан чой кекса ёшдаги инсонлар учун юрак-қон томир касалликларида ишлатилган. Махсар антиоксидант, оғриқ қолдирувчи, шамоллашга ва диабетга қарши хусусиятларга эга эканлиги аниқланган. Унинг бачадондан қон кетишида, шунингдек, қон босимини пасайтириш қобилияти аниқланган. Куйган ва йирингли яраларга гулдан тайёрланган дамлама компресс ва малҳамлар куйиб даволаш тавсия этилади. Юз териси учун яхши косметик маҳсулот ва сочни парвариш қилиш воситаси бўлиб, айниқса, заифлашган, мўрт ва қуруқ сочлар учун яхши фойда беради. Кремларга махсар мойини қуруқ ва қариган терини парвариш қилиш учун қўшишган.

Рецептлар

Махсар гулларининг қайнатмаси ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилашга, шунингдек, жигар ва буйраклар фаолиятини тиклашга ёрдам беради. Дамламани тайёрлаш учун қуруқ, эзилган гулларидан ¼ чой қошиқни олиб 1 стакан сув қуйилади. Бундай чойни ярим соат давомида дамланади. Махсар чойи кунига 1 маҳал ётишдан олдин ичиш тавсия этилади. Псориаз тери касаллигини даволаш учун қайнатма тайёрлаш. Рецепт: кастрюлкага 4 литр тоза сув қуйиб, қайнатилади, 1 ош қошиқ қуритилган махсар гуллари солинади ва 4-5 дақиқа қайнатилади, совугандан сўнг сизиб олинади. Тайёрланган қайнатма музлатгичда бир неча кун сақлаш мумкин. Кунига камида 4 стакан қайнатмадан ичиш тавсия этилади. Қабзиятдан азият чекмаслик учун махсар мойини ичга қабул қилиш тавсия этилади. Уни турли хил овқатларга қўшиб истеъмол қилиш ёки уни соф ҳолда ичиш мумкин. Бир кунда 1 ош қошиқ ичилади. Сурункали гастритнинг кучайишини бартараф этиш учун махсар дамламасини тайёрлаш. Бунинг учун термосга 2 ош қошиқ қуритилган, майдаланган гуллар солинади ва 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат дамланади, кейин сизиб олинади. Овқатдан кейин кунига 3 ёки 4 маҳал 1 ош қошиқдан дамлама ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, бўёқли, мойли ўсимлик.

Манба

1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.https://eda-land.ru/travy/saflor/ 3.https://www.greeninfo.ru/grassy/carthamus_tinctorius/saflor-lekarstvennie-svojstva-i-primenenie_art.html

Эслатма

Маданийлаштирилган, ҳомиладорлик пайтида фойдаланишга тавсия этилмайди.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!