Cannabis sativa L.
Кимёвий таркиби
Ўсимлик уруғларида асосан тўйинмаган ёғли кислоталарнинг глицеридларидан (линолеик, линоленик ва ёғли ) иборат 30-38% ёғли мойлари мавжуд. Оқсиллар, аминокислоталар (гликол, аланин, валин, лейцин, изолейцин, фенилаланин, треонин, тирозин, аспаргин кислота, тригонеллин, оксипролин ва бошқалар), углеводлар, квебрахт спирти, фенолик бирикмалар (каннабинол ва каннабидиол) ва алкалоидларнинг излари.
Ишлатиладиган қисми
Барглари, гуллари, уруғлари.Фойдаланиш учун кўрсатмалар
Наъша ўсимлигининг маҳсулотлари, айниқса каннабидиолнинг юқори консентрацияси, бир қатор касалликлари бўлганлар, шу жумладан жуда жиддий касалликларга чалинган беморларга самаралидир. Наъша маҳсулоти нейропатик оғриқли, склерознинг спастик шаклида, анорексия, терапевтик чидамли глаукома билан оғриган беморларда самарали. Кимётерапия билан оғриган беморларда, ОИТС билан касалланган беморларда, вазн йўқотади ҳамда оғриқ қолдиради. Баъзи асаб касалликларида тинчлантирувчи восита сифатида фойдаланилади. Кўп эпилептик тутқаноқли болаларда, шизофренияни даволашда каннабиноидларнинг самарадорлигини кўрсатадиган далиллар мавжуд.
Рецептлар
Ўсимлик қисмлари буйрак, нафас олиш йўллари, асаб тизими касалликларини даволаш учун ишлатилади. Дамлама ва қайнатмалар шаклида оғиз орқали, шунингдек, тананинг алоҳида жойларини даволаш учун суртма ҳолида ишлатиш мумкин. Уйқусизликни даволаш ва уйқу сифатини яхшилаш учун 2 ош қошиқ уруғни олиб ва майдаланади сўнгра 1 стакан қайноқ сув солиб дамланади. Дамлама совитилиб, 2 маҳал ичилади. Ўсимликдан тайёрланган пюре аёлларда сут миқдорини кўпайтиришни ёки йўқолган лактацияни тиклашни хоҳлайдиганлар учун ажойиб восита. Махсус моддалар гормонлар ишлаб чиқаришни яхшилайди. Майдаланган уруғларни сув билан бўтқа ҳолига қадар аралаштирилади. Кунига 3 маҳалдан 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади, сақлаш муддати музлатгичда 2 кун. Яллиғланиш ва кўзларда йиринг пайдо бўлишида ёрдам беради. 3 ош қошиқ қуруқ баргларни 1 стакан сув солинади ва ўртача оловга қўйиб қайнатилади. Суюқликни қайнаб чиқгандан сўнг хона ҳароратида совутилади. Пахтани намлаш орқали ювилади. Бундан ташқари, конъюнктивит ва блефарит учун лосьонлари ишлатилади. Ўсимликдан тайёрланган малҳам куйиш ва дерматит касаллигида ишлатилади. Ўсимлик таркибида терини тинчлантирадиган, ҳужайралар янгиланишини тезлаштирадиган ва оғриқни камайтирадиган моддалар мавжуд. Уни пишириш жуда оддий – ўсимлик уруғлари, майдаланган ёнғоқлар, сариёғ ва қуритилган геран ўсимлик қуритилган баргларини тенг нисбатда олиб ва бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Олинган малҳам музлатгичда сақлаш тавсия этилади.
Бошқа хусусиятлари
Техник, тўқимачилик, ёғли мой, чорва моллари учун озуқабоп ўт.
Манба
1.Лекарственные свойства сельскохозяйственных растений.//Под ред. Борисова М. И. – Мн.: «Ураджай», 1974. – 336 с. 2.https://racurs.ua/2344-takaya-raznaya-marihuana-o-mnogoobeschauschih-preparatah-iz-kannabisa-professor-kaliforniyskogo.html 3.https://www.0569.com.ua/list/203860
Эслатма
Гиёҳванд ўсимлик бўлгани учун фақат лицензия билан етиштириш мумкин, лицензиясиз етиштириш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келади.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган