Calendula officinalis L.
Кимёвий таркиби
Гул косачаларида флавоноидлар (тахминан 3,5%), каротиноидлар (тахминан 3%) мавжуд: каротин, ликопен, виолоксантин мавжуд. Ёрқин рангли доривор тирноқгул навлари, айниқса, каротеноидларга бой. Гулларидан парафинли углевод ажратилган. Бундан ташқари, доривор тирноқгул тўпгули таркибида аскорбин кислотаси мавжуд; қатронлар, шилимшиқ (4%); органик кислоталар (8%): олма, пентадецил, салицил ва оз миқдорда эфир мойлари бор. Ўсимликнинг барглари ва пояларида сапонинлар (гидролиз натижасида олеин ва глюкурон кислоталари ҳосил бўлади), тўйинмаган, аччиқ модда календен (тахминан 19%) ва танинлар мавжуд. Гул илдизларидан олеин кислотасининг тритерпен гликозидлар (сапонинлар) ҳосилалари ажратилган. Уруғларида асосан лаурин ва пальметин кислоталарнинг глицеридларидан ташкил топган ёғли мой мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
ГуллариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Умумий тоник сифатида, доривор тирноқгул овқат ҳазм қилиш каналининг шиллиқ қаватларида дистрофик жараёнлар учун ишлатилади. Ўсимлик турли хил ошқозон-ичак касалликларида жуда самарали: гастрит, колит, энтероколит, шунингдек, ўт йўлларининг яллиғланиши.
Календула гулларининг дамламаси, спиртли тиндирмаси ва қайнатмаси сийдик пуфаги (тош ва қум ҳосил бўлиши), бронхит, гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, скрофулёз, асабий жазавалаш, бош айланиши, рахит касалликлари учун сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи восита сифатида ишлатилади.
Ўсимликнинг спиртли тиндирмаси ва дамламасини гинекологик амалиётда, айниқса аменорея ва олигоменореяда – ҳайз даврини тартибга солувчи дорилар сифатида қўллаш тавсия этилади.
Доривор тирноқгул ўсимлиги шамоллашда, оғиз ва томоқ шамоллашлари, гингивит, пиореяда аниқ терапевтик таъсирга эга бўлгани учун улар томоқ оғриғини (ангина) даволашда ҳам қўлланилади. 2% тиндирма ишлатилади, у ҳар 1,5-2 соатда мустақил восита сифатида ёки сульфаниламидлар ва антибиотиклар билан биргаликда чайқаш учун ишлатилади.
Рецептлар
Календула дамламасини қуруқ гул саватларидан 1:10 нисбатда тайёрланади ва кунига 2-3 марта 1-2 ош қошиқдан олинади.
Спиртли тиндирмани тайёрлаш учун гултожибарглари ёки гул саватларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ўсимлик хом ашёси ва 70% этил спирт нисбати 1:10 ни ташкил қилади. Тиндирма кунига 2-3 марта 30 томчи буюрилади.
Доривор тирноқгул малҳами ташқи восита сифатида ишлатилади. Ўсимликнинг янги шарбатини ланолин ёки вазелин билан 1:10 нисбатда аралаштириш орқали тайёрланади. Бундан ташқари, ўсимликнинг барглари кукунидан 1:10 нисбатда ланолин билан аралаштириб ҳам фойдаланиш мумкин. Бачадон бўйни эрозияси даволаш учун 1 ош қошиқ доривор тирноқгул гулини 1 стакан қайноқ сувга дамланади. Ёки 1 стакан қайнатилган сувга 1 чой қошиқ ўсимликнинг спиртли настойкаси қуйилади. Агар настойкага оддий шувоқ ўтининг дамламаси ёки доривор зангвизорба илдизининг қайнатмаси қўйилса, ундан ҳам яхшироқ. Ҳар бир даволаш даври учун 0,5 ёки 1 литр тайёрланади.
Аритмияда ва юрак тез-тез уришида, 2 стакан қайноқ сувга 2 чой қошиқ тирноқгул гулини қайнатилади, 1 соатга қолдирилади. Кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан 2 соат ўтгач ичилади ёки қанд донасига дамламадан 20 томчи томизиб қабул қилиш тавсяи этилади. Нефрит касаллигида доривор тирноқгул гуллари ва қичитқи баргларини тенг равишда аралаштирилади ва 1 ош қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади, 2 соатга тиндирилади. (Кун давомида икки баробар кўп дамлама керак бўлади). Овқатдан бир соат кейин кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш тавсия этилади. Кўз ички босими ошганда 1,5 стакан қайноқ сувда 9 чой қошиқ ўсимлик гулидан солиб қайнатилади. 1-2 соат тиндирилади. Овқатдан 1 соат кейин кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади. Худди шу дамламани шамолланган кўзларни ювиш учун ишлатилиши мумкин. Куйганда сувли шишлар пайдо бўлмаслиги учун календуланинг спиртли тиндирмаси ишлатилади. Ҳайз келмай қолса, календула гуллари ва унинг барглари ишлатилади: 2 ош қошиқ ўсимликни 1 литр қайноқ сувда тун бўйи термосда ёки печга дамлаб қўйилади, кунига 3 маҳал чой ўрнига 1 стакандан ичиш тавсия этилади.
Бошқа хусусиятлари
Гуллар – ҳуснбузар, терининг шамоллашида даволаш учун ажралмас восита. Ўсимликнинг ёшартирувчи таъсири ҳам сезилади, бу овқатланиш, қувватни ошириш ва терининг таранглаштирувчи хусусияти бор. Дамламаси сочни ўсиш иучун самарали мустаҳкамловчи ва огоҳлантирувчи восита бўлиб хизмат қилади.
Диетологияда тирноқгул гуллари вазн йўқотиш учун қўшимча восита сифатида ишлатилади, яхна ичимликлар, тозаловчи чойларнинг бир қисми ва метаболизмни яхшилайди. Манзарали, маданийлаштирилган.
Манба
Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/kalendula_lekarstvennaya.html
Эслатма
Хомиладорларга тавсия этилмайди.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган