Butomus umbellatus L.
Кимёвий таркиби
Қуритилган сув пиёз илдизлари таркибида 60% крахмал, 14-15% оқсил, 3,6% ёғ, шунингдек, илдизпоялари таркибида ширин таъм берадиган клетчатка ва шакар мавжуд. Уларда С витамини, смола ва сапонинлар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Уруғлари ва илдизпоялариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Халқ табобатида балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи ва ич юмшатувчи сифатида ишлатилади.
Рецептлар
Ўсимлик баргларидан олинган шарбати примочкалар сифатида темиратки, витилиго ва турли дерматологик касалликлар учун ишлатилади. Илдизлардан тайёрланган қайнатма ич юмшатувчи, шунингдек, шиш ва асцитларда сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади ҳамда бронхит, қуруқ йўтал учун тавсия этилади. Эзилган хом илдизлари органларда инфильтратлар йиғилганда, теридаги қаттиқ безларга қарши восита сифатида қўлланилади.
Бошқа хусусиятлари
Сувпиёз қалин, крахмалга бой илдизлари узоқ вақтдан бери турли халқлар томонидан озиқ-овқат учун ишлатилган ва якутлар ва рус ҳалқи учун нон сифатида овқатининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилган. Илдизлари қуритилади ҳамда ун ҳолига келтириб нон пиширилган; улар буғланган ва пиширилган шаклда думба ёғи билан истеъмол қилинади. Барглардан саватлар тўқилган ҳамда бу идишларда дон маҳсулотлари сақланган. Манзарали, қимматбаҳо нектарбоп ўсимлик.
Манба
1.Губанов И. А. и др. Дикорастущие полезные растения СССР / отв. ред. Т. А. Работнов. – М.: Мысль, 1976. – С. 47. – 360 с. 2. Сафонов Н.Н. «Полный атлас лекарственных растений», Москва, Эксмо, 2011 – 195-196 с. 3.https://lektrava.ru/encyclopedia/susak/
Эслатма
Ҳомиладорлик даврида истеъмол қилиб бўлмайди.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган

