Brassica juncea (L.) Czern.

Brassica juncea (L.) Czern.

Умумий маълумот

ОиласиBrassicaceae
Илмий номи

Brassica juncea (L.) Czern.

Ўзбекча номи Хантал
Русча номи Горчица сарептская

Кимёвий таркиби

Хантал ўсимлиги баргларида каротеноидлар (β-каротин, лютеин, антероксантин, виолаксантин, неоксантин), флавоноидлар, тиогликозидлар, ер остки қисмида гликозид-синигрин, глюконапин, глюконастурцин ва глюкобрассиканапин топилган. Уруғларда гликозид – синигрин, глюконапин; тиоэфирлар-диаллилсульфид, диаллилтрисульфид; глюкозинолатлар ва изотиоцианатлар, шунингдек, ёғли мой (42% гача) ва хантал мойи (3%) мавжуд. Хантал ўсимлиги таркибида азот ўз ичига олган бошқа бирикмалар (синапин), юқори ёғ кислоталари: эрукик, линолеик, линоленик, олеин, эйкозеник, пальминтик.

Ишлатиладиган қисми

Уруғлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида хантал ўсимлиги уруғлари ошқозон-ичак тракти фаолиятини қўзғатувчи шунингдек, иштаҳани очувчи восита сифатида, безгак, афюндан заҳарланишда ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилган. Хантал сўрувчи восита сифатида «паротит» касаллиги ва ўсмаларга олтингугурт билан бирга оғриқли жойларга қўйилади. Доимий томоқ оғриғини йўқотиш учун асал ва ширин сув билан майдаланган хантал қўшиб ичилади. Хантал импотенция касаллигида ёрдам беради ва аёллар учун фойдалидир, ҳар қандай заҳар билан заҳарланишда самарали фойда беради, кўриш қобилиятини яхшилайди. Халқ табобатида хантал кукунининг ачишиш хусусияти берувчи таъсири турли хил яллиғланиш жараёнларида қоннинг қайта тақсимланишига олиб келадиган даволовчи восита сифатида хантал пластерлари, хантал ванналари шаклида кенг қўлланилади. Узоқ муддатли сурункали бурун оқишида қуруқ хантал кукуни пайпоқларга қуйилади ва кечаси кийиб ётилади. Яллиғланиш жараёнлари ва ревматизмни даволовчи восита сифатида хантал эфир мойининг 2% спиртли эритмаси ишлатилади. Хантал, шунингдек, косметикада доғлари ва сепкилларни очартириш учун ишлатилади, тепа калликда – хантал бош терисига суртилади, қон айланишини яхшилайди ва шу билан соч ўсишига ёрдам беради. Хантал кукуни халқ рецептларида сочни парвариш қилиш ва тўкилган сочларни тиклаш учун ишлатилади. Хантал вазн йўқотиш учун самарали, қиздириш қобилиятига эга шу сабабли ёғларни эритади. Шу билан бирга, метаболизм ва қон айланиши фаоллаштиради ва ёғларнинг парчалайди. Хантал ошқозон-ичак тракти ишини фаоллаштиргани учун у енгил ични юмшатувчи вазифани бажаради, ичакларни токсинлар ва токсинлардан тозалайди ва шу билан вазн йўқотишга ёрдам беради.

Рецептлар

Шамоллашни даволаш учун: идишга 4 ош қошиқ қуруқ хантал солиб, 3 литр иссиқ сув қуйилади. Тайёрланган ваннага оёқларни 15 дақиқа давомида ванна қилинади. Ханталдан тайёрланган малҳам билан ревматизмни даволаш: 100 г кукунни 100 г камфора, 20 г спирт ва 1 дона тухум билан аралаштирилади. Тайёрланган аралашмани матога солиб 10 дақиқага қўйилади. Қайноқ сув билан ханталли ванналар самарали бўлади. Хантал пластерлари ўрнига эритма билан намланган докадан фойдаланиш мумкин: 2 ош қошиқ хантал кукунини 2 литр илиқ сувга аралаштириб ва 5 дақиқа тиндирилади, ва сизиб олингандан сўнг докани намлаб танага 15 дақиқа давомида қўйилади. Тиш оғриғини даволаш учун: кукунни сувда 1:20 нисбатда суюлтирилади ва оғиз бўшлиғи чайилади. Бош оғриғи, неврит, радикулит, подагра касаллигини даволаш учун ичимлик тайёрлаш: 0,40 литр сут ёки оқ винога 30 г кукун қўшилади ва қайнатилади. 180 мл ичилади. Неврит, подагра, радикулит, ревматизм касаллигини даволаш учун малҳам: 10 г уруғни майдалаб, 0,15 литр эфир ёки этил спиртини қуйиб, 2 ҳафтага қолдирилади. Ич қотиб қолса, овқатдан ярим соат олдин 10 дона уруғни сув билан истеъмол қилинади. Шамоллаганда тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлса буни амалга ошириш мумкин эмас. 1 литр иссиқ сув учун 1 ош қошиқ кукуни олинади ва вақти-вақти билан иссиқ сув қўшиб, оёқлар 15 дақиқа давомида буғланади. Ушбу процедурадан сўнг жун ёки пахта пайпоқ кийиш керак. Йўтални даволаш учун компресс тайёрлаш: 2 ош қошиқ асал, 0,5 ош қошиқ думба ёғи ёки зайтун мойи ва 1 ош қошиқ кукун – барчасини яхшилаб аралаштирилади ҳамда дока ёрдамида орқа ва олд кўкракка суртилади ҳамда 30-40 дақиқа давомида иссиқ мато билан ўралади, кейин илиқ сув билан ювилади. Нафас олиш йўллари саратон касаллиги учун дамлама тайёрлаш: бир стакан илиқ сутга 1 чой қошиқ хантал кукуни қўшилади ҳамда ичилади. Ушбу процедура мигренни даволашда қўлланилади: 1 ош қошиқ хантал кукунини иссиқ сувда суюлтирилади ҳамда истеъмол қилинади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, мойли, косметологияда ҳам фойдаланиш мумкин.

Манба

1.Дудченко Л. Г., Козьяков А. С., Кривенко В. В. Пряно-ароматические и пряно-вкусовые растения: Справочник / Отв. ред. К. М. Сытник. К.: Наукова думка, 1989. 304 с.
2. Машанов В. И., Покровский А. А. Пряно-ароматические растения. М.: Агропромиздат, 1991. С. 16-19. 287 с.
3. Пешкова Г.И., Шретер А. И. Растения в домашней косметике и дерматологии. М. Изд. Дом МСП, 2001. 680 с. 4.https://lektrava.ru/encyclopedia/gorchitsa-sareptskaya/ 5.https://mirspets.ru/gorchitsa-lechebnye-svojstva-i-protivopokazaniya-primenenie-v-meditsine-v-bytu/

Эслатма

Маданийлаштирилган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!