Bidens tripartita L.

Bidens tripartita L.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Bidens tripartita L.

Ўзбекча номи Уч бўлакли иттиканак
Русча номи Череда трехраздельная

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибида камида 10 флавоноидлар, кумаринлар (умбеллиферон ва скополетин), аскорбин кислота (60-70 мг), каротин (50 мг дан ортиқ), тўпланган танинлар (4,46% гача), аччиқ, шилимшиқ, лактонлар, аминлар, катта миқдорда марганец, эфир мойи излари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимлик юқори қисми ва катта барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Уч бўлакли иттиканак ўсимлиги сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи хусусиятларга эга, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, бузилган метаболизмни нормаллаштиради. Ўсимликнинг препаратлари ошмалар билан кечадиган турли диатезларда, скрофулез, нейродерматит ва бош терисининг себореясида буюрилади. Ташқи томондан узликсиз қўлланилганда яра юзасини қуритади ва терининг таъсирланган жойларини тезроқ даволашга ёрдам беради. Ўсимликни шамоллаганда терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, витаминга бой ва аллергияга қарши восита сифатида қабул қилинади. Хитой тиббиётида ўсимликдан тайёрланган дамламалар ва малҳамлар атопик дерматитда, себорея ва микробли экземани даволайди. Дамламадан қилинган компресслар, малҳамлар ва ванналар ёрдамида болаларда артрит, бот касалида, экзема, нейродерматит, себорея, диатез ва рахит касаллигини даволашда қўлланилади. Бир вақтнинг ўзида дамламалар ва компресслардан фойдаланиш ҳуснбузарни йўқотишда, болаларда учрайдиган ширинча касаллигида, чипқонни даволашда терининг ҳолатини яхшилашда фойдаланилади.

Рецептлар

Иттиканак ўтининг дамламаси. 10 г (3 ош қошиқ) ўти сирланган идишга солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади ва қайноқ сув ҳаммомида 15 дақиқа давомида иситилади, сўнгра 45 дақиқа совутилади, фильтрланади. Олинган дамлама 200 мл бошланғич ҳажмгача сувгача келтирилади. Овқатдан кейин кунига 1/2-1/3 стакандан 2-3 марта ичилади. Ванна қилиш учун ҳар 1 литр сув учун 10 стакан дамлама солинади. Иттиканакнинг дамламаси салқин жойда 2 кундан ортиқ сақланмайди. Янги туғилган чақалоқлар учун ванна учун қайнатма: 1 ош қошиқни тўлдириб қуритилган ўтига ярим литр совуқ сув қуйилади ва 25 дақиқа давомида сув ҳаммомида ёпиқ шиша идишда иситилади. Қайнатма тахминан 30 дақиқа давомида дамланади, кейин фильтрланади. Ушбу нисбатдаги қайнатма битта ванна қилиш учун етарли бўлади. Диатез ва рахитда ванна учун дамлама: ваннага кетма-кет 1 ош қошиқ иттиканак ўти солинади, устига 12-13 ош қошиқ ош тузи ёки денгиз тузи ҳам қўшилади. Ваннани 37 С дан паст бўлмаган ҳароратда қабул қилинади. Касалликнинг оғир намоён бўлишида ўсимликнинг миқдорини икки ёки уч мартага ошириш мумкин. Эшак еми касаллигида: 1 ош қошиқ иттиканак ўти, 1 ош қошиқ қичитқи ўт барглари, 1 ош қошиқ бўймадарон ўти (ёки гуллари), 1 ош қошиқ қора смородина барглари, 1 ош қошиқ қариқиз илдизи ва 1 ош қошиқ қулупнай барглари билан аралаштирилади ва 1 литр совуқ сув қуйилади. 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатиб олинади. Тайёр қайнатмани сузиб олиб, тошма йўқолгунча ҳар соатда 2 ош қошиқдан ичилади.
Ширинча касаллигида: бир стакан қайнатилган сувга 2 чимдим ўсимлик хом ашёси солинади ва чойнакда паст оловда 25 дақиқа қайнатилади. Қайнатма сизиб олиниб, эрталаб ва кечқурун 1 чой қошиқдан асал ёки шакар билан ичилади. Ушбу қайнатма билан диатездан таъсирланган жойларни ювиш ҳам мумкин. Болаларда экземани даволаш: катта тепаси билан 1 чой қошиқ ўтга бир стакан сув қуйилади. 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичилади. Ушбу дамламани чақалоқ ваннасига қўшиш мумкин. Болалардаги нам диатезда: кайнатмаси билан примочкалар ёрдам беради: мато бўлагини кайнатма билан намлаб, терига қўйилади. Примочкаларни кунига камида 5 марта алмаштириш керак. Агар диатез яллиғланиш билан бирга кечса, унда примочкалар совуқ бўлиши керак. Пиелонефрит, цистит ва нефритда: ўсимлик диуретик, яллиғланишга қарши ва бактерицид хусусиятлари бошқа ўтлар билан биргаликда таъсир даражаси кучаяди. Циститда дамламалар касалликнинг асосий аломатларини йўқ қилиш учун ҳам, танани умумий мустаҳкамлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Дамламаси: 2 ош қошиқ иттиканак, 1 ош қошиқ қайин куртаклари, 3 ош қошиқ момоқаймоқ ва 3 ош қошиқ арчагул мевасини аралаштирилади ва қайноқ сув қуйилади.
Тайёр дамламани овқатдан кейин 1 ош қошиқдан кунига икки марта ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2.Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
3. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с. 4.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 5. https://www.kp.ru/putevoditel/zdorove/chereda/ 6.https://planta-medica.uz/bidens-tripartita-l-chereda-trehrazdelnaya/

Эслатма

Бу ўсимликка аллергияси бор инсонларга фойдаланиш тавсия этилмайди, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, паст қон босими, диарея, сурункали уйқусизликда, ҳаддан ташқари таъсирчанликда, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болалар ва 12 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!