Betula pendula Roth

Betula pendula Roth

Умумий маълумот

ОиласиBetulaceae
Илмий номи

Betula pendula Roth

Ўзбекча номи Оқ қайин
Русча номи Берёза повислая

Кимёвий таркиби

Оқ қайин пўстлоғи, куртаклари, барглари таркибида эфир мойи, танинлар, қатронлар, сапонинлар, никотиник кислота, С витамини мавжуд бўлиб, куртаклари ва баргларида каротин, гиперозид ва флавоноидлар ҳам мавжуд. Эфир мойининг таркибига бетулен, бетулол, нафталин, бетуленик кислота, ранг берувчи моддалар киради. Қайин шарбатида шакар, молик кислота, калций, магний, темир бирикмалари, танинлар ва ароматик моддалар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Куртаклари, ёш барглари, шарбати (баъзан пўстлоғи)

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Оқ қайин препаратлари диуретик, холеретик, яллиғланишга қарши, спазмга қарши, антивирус, балғам кўчирувчи, яраларни даволаш, гижжага қарши хусусиятларга эга. Шунингдек, улар метаболизмни, аёл жинсий аъзоларининг функциясини ва овқат ҳазм қилиш йўлларини тартибга солади. Куртак ёки оқ қайин баргларининг галеник препаратлари шиш (айниқса, юрак туфайли чиқадиган), ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси, атеросклероз, сийдик пуфагининг яллиғланиши, сурункали буйрак касаллиги, буйрак тошлари, гипо- ва витамин етишмаслиги касалликларида тавсия этилади. Антиспазматик восита сифатида ичак ва бошқа силлиқ мушаклар спазмлари учун ишлатилади; холеретик сифатида – жигар касалликлари учун; балғам кўчирувчи сифатида – бронхит, ларингит, трахеит касалликларида, баргларнинг инфузиони албуминурия (сийдикда оқсилнинг ажралиши), сийдик кислотаси диатези, енгил холецистит учун ишлатилади. Оқ қайин препаратлари акушерлик ва гинекологик амалиётда самарали ҳисобланади: баргларнинг дамламасини нефропатия, ҳомиладор аёлларнинг шишиши, гипоменструал климактерик синдромлар учун ишлатилади; баргларнинг дамламаси – туғруқдан кейинги даврда анемия, климактерик неврозлар, шунингдек тоник сифатида; буйракларнинг қайнатмаси – нефропатия касаллигида тавсия этилади. Оқ қайин смоласи Вишневский малҳами ва Вилькинсон малҳамининг бир қисмидир. Вишневский малҳами жарроҳлик амалиётида, шунингдек, фурункул, карбункул, йирингли яралар, куйиш яралари, музлаш, ётоқ яралари, варикоз ва трофик яралар, псориаз касаллиги, тромбофлебит, облитерация қилувчи эндартериит, лимфангит, лимфаденитни даволашда ишлатилади. Вилькинсоннинг малҳами қўтир, экзема, ётоқ яралари, трикофитоз, трофик яралар учун ишлатилади.

Рецептлар

Оқ қайин баргларининг дамламаси: 2 чой қошиқ қуруқ эзилган баргларга 1 стакан қайноқ сув қуйилади, 30 дақиқа давомида тиндириб, сизиб олинади. Совугандан сўнг, пичоқнинг учида чой содаси қўшиб, аралаштирилади. 1 стаканнинг 1/4 қисмга бўлиб кунига 3-4 маҳал овқатдан 20-30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади. Оқ қайин баргларининг дамламаси биринчи навбатда албуминурия, сийдик кислотаси диатези, холецистит ва холецистоангиохолитнинг енгил шакли, гипоменструал синдром, менопауза неврози касаллигида фойдаланилади.
Шунингдек, у юрак шиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, гастрит, колит, ичак спазмлари, буйрак санчиғи, атеросклероз, сурункали буйрак касалликлари, сийдик пуфагининг яллиғланиши, буйрак тошлари, бош оғриғи ва мигрен, гипо – ва авитаминоз етишмаслиги, грипп, ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, сил касаллигида умумий қувват берувчи восита сифатида фойдаланилади. Оқ қайин куртаклари қайнатмаси: 1 стакан сувга 1 ош қошиқ куртакларидан солиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатилади, сўнгра совугандан кейин сизиб олинади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади. Оқ қайин куртакларининг қайнатмаси сурункали диарея ва дизентерияда кўпроқ фойда беради. Бошқа ҳолларда баргларнинг дамламаси каби фойдаланиш тавсия этилади. Оқ қайин куртакларидан дамлама тайёрлаш: 1 ош қошиқ куртакларга 1 стакан қайноқ сув қуйилади, ёпиқ идишда 20 дақиқа давомида дамланади ва сизиб олинади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин стаканнинг 1/3 қисмини илиқ шаклда ичилади. Баргларнинг дамламаси холеретик ва диуретик сифатида микозларда берилган кўрсатмалардагидек ичиш тавсия этилади. Оқ қайин куртакларининг настойкаси: 90% ёки 70% спиртда 1:5 нисбатида тайёрланади. 2 ош қошиқ (20 г) майдаланган қайин куртаклари кичик шиша идишга солинади, 200 мл спирт қуйилади, қопқоғини ёпиб, вақти-вақти билан аралаштириб, қоронғи жойда 1 ой сақланади. 1 ойдан кейин сизиб олинади. Овқатланишдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳалдан хона ҳароратида оз миқдорда (50 мл) қайнатилган сув қўшиб суюлтирилади ва холеретик (жигар, ўт пуфаги ва уларнинг йўлларидаги касалликлари учун), диуретик (юракда пайдо бўладиган шишларда) сифатида ичиш тавсия этилади. Бошқа кўрсатмалар учун – баргларнинг дамламаси, 20-30 томчи 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 15-20 дақиқа олдин ичилади. Ташқи томондан – ревматизм, артрит, миозит, шилинишлар, ётоқ яралари, йирингли яраларда артиш ёки компресс шаклида фойдаланилади. Янги ёш қайин баргларининг настойкаси: 2 ош қошиқ майдаланган янги ёш баргларига 200 мл 70% спирт солинади, 1 ҳафта сақланади ва сизиб олинади. Кунига 2 маҳал 30 томчидан ичилади. Янги оқ қайин баргларининг дамламаси туғруқдан кейинги даврда камқонлик, менопауза неврозлари ва абортдан кейин реабилитация даврида қўлланилади. Ташқи томондан бу дамламаси бўғимларга компресс сифатида ишлатилади. Янги ёш баргларнинг совуқ дамламаси: 100 грамм барглар майдаланилади ва совутилган қайнатиб совутилган сув қуйилади (0,5 литр), 2 соат давомида сақланади, сизиб олинади. Таъбга кўра туз ва лимон кислотаси қўшилади. Ундан витаминли ичимлик сифатида ичилади. Катталар учун ичимликнинг максимал суткалик дозаси – 0,5 литр. Оқ қайин шарбати кунига 1 стакандан 2-3 маҳал ичилади. Оқ қайин смоласидан малҳам тайёрлашда ишлатилади (ташқи фойдаланиш). Қатрони вазелин билан 2:8 нисбатда аралаштирилади. Ушбу малҳам ташқи томондан замбуруғ ва паразитар тери касалликларини даволаш учун, шунингдек экзема, темираткини даволаш учун ишлатилади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали ва озуқабоп

Манба

1.Палов М. Энциклопедия лекарственных растений». Под ред. канд. биол. наук И.А.Губанова. – М.: Мир, 1998. – 467 с. 2.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 3.https://planta-medica.uz/beryoza-povislaya-betula-pendula-roth-oq-qajin/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!