Beta vulgaris L.

Beta vulgaris L.

Умумий маълумот

ОиласиAmaranthaceae
Илмий номи

Beta vulgaris L.

Ўзбекча номи Қизил лавлаги
Русча номи Свекла обыкновенная

Кимёвий таркиби

Оддий лавлаги илдизларида шакар, оқсиллар, органик кислоталар, минерал тузлар (магний, кальций, калий, темир, йод ва б.), бўёқлар, витаминлар, фолий кислотаси ва бетаин мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Илдиз меваси, пояси

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Табиий антиоксидантларнинг бой таркиби саратон касаллигини олдини олиш учун лавлагидан фойдаланишга имкон беради. В гуруҳи витаминлари, темир ва кобалт анемия касаллигини даволашда ишлатилади, рух ва фосфор – болаларда учрайдиган рахит касаллигини олдини олишда фойдаланилади. Илдиз мевасидаги табиий антисептиклар баъзи юқумли касалликларни олдини олиш ва даволашда, ошқозон ва ичак патоген микрофлорасининг ривожланишига қарши, оғиз бўшлиғини тозалаш ва тери микрофлорасини ҳолатини яхшилашда ишлатилади. Лавлаги гипертония, цинга, қандли диабет ва буйракдаги тошларни даволашда парҳезбоп маҳсулот сифатида фойдаланилади. Янги узилган илдизпоя ёки майдаланган барглари жароҳатни даволаш учун фойдаланилади. Шарбатини ичиш самарали фойда беради. Клетчатка ва органик кислоталар ошқозон секрециясини ва ичак моторикасини ишлаш фаолиятини яхшилайди, меваси ич қотишини даволашда фойдаланилади.

Рецептлар

Хафақон касаллигида янги сиқилган лавлаги шарбатини 1 чой қошиқдан асал билан аралаштириб ичилади. Бурун оқишида лавлаги шарбатидан кунига 3 марта 2-3 томчидан томизилади. Саратон касаллигини олдини олиш учун 2 кг лавлаги илдизмеваси ювиб олиниб, пишгунича қайнатилади. Пишган сабзавотни шарбати сиқиб олиниб, қайнаган сув билан аралаштирилиб, тайёрланган қайнатма 1 л гача етказилади. Схема бўйича кунига 3 маҳал: биринчи ҳафтасига 50 гр дан, иккинчи ҳафтасига 100 гр дан, учинчи ҳафтасига 150 гр дан ичилади. Врач тавсиясига кўра яна бир бор худди шу даволаниш курсини такрорлаш мумкин. Халқ табобатидаги рецептларга кўра, мева шарбати сиқиб олиниб, 2 соат давомида музлатгичда тиндирилади. Шарбатни яроқлилик муддати 2 кун. Қабул қилиш схемаси бўйича 1 чой қошиқдан бошлаб 600 мл гача ошириб борилади. Қабул қилиш схемаси овқатдан ярим соат олдин кунига 5 маҳал 100 мл дан ичиш тавсия этилади, яна кечқурун – 100 мл ичиш керак. Ичишдан олдин шарбатни иситиш керак. Кислотага бой маҳсулотлар билан, оширма хамирли нон билан қўшиб қабул қилиб бўлмайди. Қабул қилиш муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак. Касаллик тузалгандан кейин ҳам лавлаги шарбатидан 1 стакандан кунига ичиш мумкин. Лавлаги шарбати метаболизмни оптималлаштириш ва қон таркибини яхшилашда ёрдам беради.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, ем-хашак, бўёқбоп

Манба

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A1%D0%B2%D1%91%D0%BA%D0%BB%D0%B0 2.https://rusfermer.net/ogorod/korneplody/svekla-korneplody/lechenie-sv/pri-onkologii.html 3.https://volshebnaya-eda.ru/product/polza-i-vred-svekly-lechebnye-svojstva-svekly/

Эслатма

Контрендикациялар. Остеопороз, унга мойиллик. Бу лавлаги калцийнинг сўрилишига халақит бериши билан боғлиқ. Қандли диабет. Чунки бу ширин сабзавот, таркибида шакар миқдори анча юқори. Уролитиёз (биринчи навбатда оксалурия). Beetroot бу ҳолатда контрендикедир, чунки унинг таркибида оксалат кислотаси мавжуд.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!