Avena sativa L.

Avena sativa L.

Умумий маълумот

ОиласиPoaceae
Илмий номи

Avena sativa L.

Ўзбекча номи Сули
Русча номи Овёс посевной

Кимёвий таркиби

Крахмал (40%, оқсиллар (11-18%), ёғлар (4-6, 5%), клетчатка, В витаминлари, холин, ноорганик моддалар (темир, марганец ва рух), алкалоидлар, органик кислоталар мавжуд.
Ўсимликнинг ер устки қисмида сапонинлар, флавоноидлар, минерал бирикмалар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми, донлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Сули кўпинча чарчоқ, астения ва иштаҳанинг бузилишида ишлатилади. Сули шилимшиқ қайнатмалари умумий овқатланиш бузилиши билан боғлиқ касалликлар, шунингдек, астения, вирусли гепатит, гастрит, энтероколит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон ярасида ишлатилади. Сули асаб тизими касалликлари, ичак атонияси, юрак аритмияси бўлган беморларнинг рационига киритилиши керак. Сули кепаги ва жўхори уни қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Сули ва унинг маҳсулотлари экзема, сурункали дерматит, шунингдек болаларда диатезни даволашда фойдалидир. Сулининг ер усти қисми бутун тана учун ажойиб қувват берувчи восита бўлиб, жисмоний ва асабий чарчоқ учун фойдалидир. Қалқонсимон без функцияси ва эстрогенларнинг етишмовчилиги, тарқоқ склероз ва айниқса узоқ муддатли шамоллашда ишлатилади. Косметик амалиётда сули унидан тайёрланган ниқоблар қуруқ, чарчаган тери учун ишлатилади. Тозаланмаган донининг қайнатмасига ботирилган примочкалар қуруқ тери учун ишлатилади. Сули сомонидан тайёрланган қайнатмалар ваннага солиб, ревматизм, ишиас, тери касалликлари, қўл-оёқ совуқ уришида, оёқлари доимо музлаганда тавсия этилади.

Рецептлар

Артрит касаллиги учун сули сомонининг дамламаси. 1 ош қошиқ майдаланган хом ашёни 1 стакан қайноқ сув солиб 30 дақиқа дамланади ва сизиб олинади кейин кунига 0,5 стакандан 3 марта ичилади. Диатез пайтида сули доналарининг дамламаси. 2 ош қошиқ хом ашёга 0,5 литр қайноқ сув қуйилади ва 3 соатга дамланади, сизиб олинади. Кунига 0,5 стакандан 4 марта ичилади. Холецистит учун сули доналарининг дамламаси. 500 г донига 1 литр қайноқ сув солинади ва 40 дақиқа дамланади,сизиб олинади. Кунига 0,5 стакандан 3 маҳал ичилади. Гриппга қарши сули доналарини дамламасини тайёрлаш. 1 стакан донни 1 литр совуқ қайнатилган сувга солинади, бир кечага қолдирилади. Эрталаб, сули паст оловда ярим ҳажми қолгунча қайнатилади, сизиб олинади. Кун давомида илиқ шаклда ичилади. Сафро хайдовчи ва сийдик хайдовчи восита сифатида сули қайнатмасини тайёрлаш. 1 стакан сулига, 1 литр қайноқ сув солинади ва паст оловда 1/4 ҳажми қолгунча қайнатилади,сизиб олинади. Кунига 0,5 стакан 3-4 марта ичилади. Ўт тошлари учун сули доналаридан дамлама тайёрлаш. 0,5 стакан сулига 750 мл қайноқ сут солинади. 1,5-2 соат давомида иссиқ печга қўйилади ва сизиб олинади.. Кун давомида ичилади. Бронхит учун сули донларидан қайнатма тайёрлаш. 0,5 стакан сулига 2 литр сут солинади, печда 1,5—2 соат қайнатилади, сузилади. Кечаси 1 стакан ичилади. Цистит учун тозаланмаган донидан қайнатма тайёрлаш. 1 стакан хом ашёга 2 стакан сув солинади. Ярим ҳажм буғланиб кетгунча қайноқ сув ҳаммомида қайнатилади, сизиб олинади қайнатмага 2 ош қошиқ асал қўшилади 5 дақиқа қайнатиб олинади ва кунига 0,5 стакан 2-3 марта ичилади.
Ванна тайёрлаш учун сули сомонининг қайнатмаси. 0,5-1 кг хом ашё бир неча литр сув қуйилади ва 30 дақиқа қайнатиб олинади, фильтрланади. Ревматизмда ташқи фойдаланиш учун қайнатма тайёрлаш. 300 г хом ашё 10 литр сув қуйиб, 30 дақиқа қайнатилади, 32-33 С ҳароратгача совутилади ва оёққа ванна қилинади. Циститда ташқи фойдаланиш учун сомонидан қайнатма тайёрлаш. 250 г тўғралган сомонга 3 литр сув қуйилади, паст оловда 30 дақиқа қайнатиб сизиб олинади. 5-10 дақиқа давом этадиган ванналар учун 35-36 С ҳароратда фойдаланилади. Бир вақтнинг ўзида қайнатмадан ичиш ҳам мумкин. 2 ош қошиқ сомонни 1 стакан иссиқ сув билан паст оловда 3 дақиқа қайнатиб олинади ва сизиб олинади. 1/4 стакандан кунига 3-5 марта ичилади. Тозаланмаган сули донининг қайнатмаси. 1 ош қошиқ хом ашёга 1 литр сув солинади, 3 дақиқа қайнатиб олинади ва совутиб сизиб олинади. Юзни қуруқ терисида кайнатма билан ювилади. Қувват берувчи ва мустаҳкамловчи восита сифатида яшил сули ўтининг дамламаси. Майсани майдалаб, ярим литрли шишага солиб ароқ қўшилади, вақти-вақти билан силкитиб, 2-3 ҳафта давомида қоронғи жойда сақланади ва сизиб олинади. Овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 2-3 марта 1 ош қошиқдан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп,ем-хашак, алкогол саноати.

Манба

1.Зенкова А. Н., Панкратьева И. А., Политуха О. В. Овсяная крупа и хлопья – продукты повышенной пищевой ценности // Хлебопродукты. – 2012. – № 11. – С. 60-62. 2. Растениеводство: учебник / А. И. Зинченко, В. Н. Салатенко, М. А. Белоножко. – К.: Аграрное образование, 2001. – 591 с. 3.http://lek-rast.ru/rastenija-498.htm

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!