Avena fatua L.

Avena fatua L.

Умумий маълумот

ОиласиPoaceae
Илмий номи

Avena fatua L.

Ўзбекча номи Бўш сули
Русча номи Овес пустой

Кимёвий таркиби

Сўлининг кимёвий таркиби кўп жиҳатдан уруғлик донига ва у ўсган атроф-муҳит шароитларига боғлиқ. Ўртача 100 г бутун дон таркибида 10 г оқсил, 4,7 г ёғ ва 57,8 г углеводлар мавжуд. Бундан ташқари, дон таркибида 14 г сув, 36 г крахмал, 10,7 г клетчатка ва 3,2 г кул мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўти, мевалари, пичани

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Сўлидан тайёрланган қайнатма, дамламалар ва настойкалар шифобахш таъсирга эга ва халқ табобатида кенг қўлланилади. Сўли яллиғланишга қарши, ҳаво ҳайдовчи, тинчлантирувчи, енгил ич юмшатувчи, гепатопротектив ва иммуностимулловчи таъсирга эга. У овқат ҳазм қилиш муаммолари, юқумли ва яллиғланиш касалликлари, сил, гепатит, семириш, метеоризм каби касалликларда ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, у асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади ва уйқу бузилиши, неврозлар, чарчоқ, узоқ муддатли сиқилишда ишлатилиши мумкин. Сўли танани тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Унинг ёрдамида шлаклар ва токсинларни чиқариб ташлаш, ичакларнинг ҳолатини ва умуман бутун танани яхшилаш мумкин. Бундан ташқари, сўли терига фойдали таъсир кўрсатади, шунинг учун ундан тайёрланган қайнатмалар себорея, псориаз, аллергик тошмалар, дерматит ва бошқа дерматологик касалликларни даволаш учун ишлатилиши мумкин.

Рецептлар

Ичга қабул қилиш учун дамлама: 2 стакан қайноқ сувга 3 ош қошиқ сомон солинади (суткалик доза).
Ҳаммом учун 0,5 кг сўли сомони 2 литр сувда 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, қайнатма ҳаммом сувига қўшилади. Ҳаммом ҳарорати 36-37°C, давомийлиги 10-15 дақиқа. Даволаш курси 15-20 процедура (ҳафтасига 2-3 ванна қабул қилинади).
Дамламани тайёрлаш: 30 г ўтига ёки сомонига 1 литр қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамланади ва сизиб олинади.
Дамламани тайёрлаш: сут пишишидаги мевалари ёки гуллаган ўсимликларнинг майдаланган тепа қисмлари 1: 10 нисбатда спиртга солинади ва вақти-вақти билан силкитиб, 21 кун тиндирилади ва фильтрланади. Овқатдан олдин кунига 2 марта 20-30 томчидан ичилади.
Қандли диабетнинг олдини олиш: 400 г дони олиниб, 6 литр қайноқ сувга солинади ва идишдаги суюқлик икки баравар камайгунча эмалланган идишда пиширилади. Шундан сўнг, ичимликни сизиб олиб, ҳосил бўлган массага 100 г асал қўшилади ва қайнатиб олинади. Овқатдан ярим соат олдин чой сифатида 2/3 стакандан илиқ шаклда ичилади.
Сурункали моддалар алмашинувининг бузилишида: 250 г тозаланмаган донларини 30 г арпа сомони билан аралаштирилади, 2 литр совуқ сув қуйилади ва бир кеча тиндирилади. Эрталаб аралашмани ёпиқ идишда 30 дақиқа давомида пиширилади. Кейин дамланади (совуқ бўлгунча) ва сизиб олинади. Ишлатишдан олдин ичимликка бир неча томчи лимон қўшиш мумкин. Овқатдан олдин чой ўрнига исталган миқдорда ичилади.
1 қисм яшил сўли сомони, 2 қисм ловия (барглар) ва 2 қисм черника барглари. Буларнинг барчасини аралаштириб, майдаланади, аралашманинг 1 ош қошиғини бир стакан қайноқ сувга солинади, сўнгра 15 дақиқа қайнатиб олиб, ярим соат дамланади. Метаболзм бузилиши касалликларнинг олдини олиш учун овқатдан олдин кунига уч марта 1 стакандан ичилади.
Қандли диабет туфайли келиб чиққан гипертензия.
Юқори қон босимини секинлик билан енгиллаштириш, юрак ва мияни қон билан таъминлашни яхшилаш учун: 0,5 стакан тозаланган сўли дони, 0,25 стакан ёввойи қулупнай ва шу миқдорда қуритилган наъматак меваси олинади. Уларни аралаштириб, майдаланади. Кейин аралашмага 0,7 литр қайноқ сув қуйиб, идишдаги сув икки баравар камайгунча қайнатиб олинади. Қайнатмани тенг қисмларга бўлиниб, кун давомида овқатдан 10 дақиқа олдин ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Рожевиц Р. Ю. Флора СССР в 30 т. Род 132. Овёс — Avena — М.—Л.: Изд-во АН СССР, 1934 — Т. II.
2. Мальцев А. И. Овсюги и овсы. — Л.: Изд-во Всесоюзного института прикладной ботаники и новых культур, 1930. — 506 с.
3. Лоскутов И. Г., Кобылянский В. Д., Ковалева О. Н. Труды по прикладной ботанике, генетике и селекции. — Санкт-Петербург, 2007
4. Куренкова Е. А. Проращенный овес. — М.: Научная книга, 2013
5. Неумывакин И. П. Овес. Мифы и реальность. — Издательство Диля, 2007
6. Миронов А. А. Овес и другие злаки для очищения организма. — Издательство Вектор, 2010
7. Снитко Т. А. Лечение овсом. — Издательство АСТ, Харвест, 2007

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!