Asplenium trichomanes L.

Asplenium trichomanes L.

Умумий маълумот

ОиласиAspleniaceae
Илмий номи

Asplenium trichomanes L.

Ўзбекча номи Туксимон сумбул
Русча номи Костенец волосовидный

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибида тритерпеноидлар, стероидлар, азотли бирикмалар, флавоноидлар (шу жумладан рутин), лейкоантоцианинлар, юқори ёғли кислоталар, юқори алифатик углеводородлар, галлик кислота, лигнин мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Туксимон сумбул ўсимлиги жуда қимматли иситма туширувчи, шамоллашга қарши таъсирга эга, шунингдек, ҳайз даврини нормаллаштириш қобилиятига эга.
Туксимон сумбул ўсимлиги таркибида жуда қимматбаҳо моддалар мавжуд бўлиб, ўсимлик асосида тайёрланган қайнатма болаларда юқори ҳароратда, ҳайз даврининг бузилишида ва аёлларда жинсий аъзоларидаги ажралмаларда қўллаш тавсия этилади. Бу ўсимликнинг янги ўсиб чиққани қуйидаги касалликларда қўлланилади: заҳарли ҳашоратларнинг чақишида, куйишларда, травматик қон кетишида, кўк яралар ва чипқонларда қўлланилади. Фойдаланиш усули: Туксимон сумбул ўсимлигини яхшилаб майдаланади ва оғриқли жойга қўйиш тавсия этилади.

Рецептлар

Ҳарорат кўтарилганда ва шамоллашда Туксимон сумбул ўсимлигидан қуйидагича фойдаланиш тавсия этилади: бундай воситани тайёрлаш учун ўсимликнинг майдаланган қурутилган ўтидан 15 г олиб устига 1 стакан сувга солинади ва паст оловда қайнатилади, сўнгра бу қайнатмани яхшилаб сизиб олиб, тиндирилади. Олинган воситани стаканнинг 1/4 қисми катталар учун, болаларга кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.
Ҳайз даврининг бузилишида Туксимон сумбул ўсимлиги асосида тайёрланган қуйидаги воситадан фойдаланиш тавсия этилади: бундай воситани тайёрлаш учун битта ўсимликнинг 5 грамм майдаланган қуруқ ўтини олиниб, 1 стакан сув солинади ва 5 дақиқа давомида жуда паст оловда қайнатилади, сўнгра бу аралашмани 1 соат тиндирилади ва эҳтиёткорлик билан сизиб олинади. Олинган воситани кунига стаканнинг 1/3 қисми олиниб, 3-4 марта овқатланишдан олдин ичиш тавсия этилади. Туксимон сумбул ўсимлигидан шифобахш воситани тайёрлаш ва қабул қилиш учун барча меъёрларга қатъий риоя қилиш кераклигини эсдан чиқармаслик керак.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, – 216 с. 3. https://kiberis.ru/?p=3737

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!