Arum korolkovii Regel

Arum korolkovii Regel

Умумий маълумот

ОиласиAraceae
Илмий номи

Arum korolkovii Regel

Ўзбекча номи Корольков кучаласи
Русча номи Аронник Королькова

Кимёвий таркиби

Углеводлар: глюкоманнанлар, липидлар, сапонинлар, алкалоидлар, крахмал. Ёғли мой 0,89%.

Ишлатиладиган қисми

тугунаклари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ер остки қисмининг экстракти – ўткир респиратор касалликлар, пневмония учун ишлатилади; қувватни ошириш учун қуритиб ва майдаланади; чаёнлар ва гексаподларни чаққанда детоксификация қилувчи; асал билан суртилганда дерматозлар, лейкодерма учун ишлатилади; бавосил (геморрой) кучайганда кунжут мойи билан аралаштириб суртилади. Қуритилган тугунаклари крахмал манбаи ҳисобланади.

Рецептлар

тугунаклар сутда қайнатилганда заифлашган танага қувват бериш учун ичиш тавсия этилади. тугунаклар кукуни, кунжут ёғи ва туз қўшилган аралашмаси бавосил (геморрой) касаллигида фойдаланилади.Унда майдаланган тугунак асал билан аралаштирилади, тери касалликларини дерматомикоз ва песни даволашда бинт сифатида ишлатилади.

Бошқа хусусиятлари

Мева экстракти ипакни асалранг ёки ёнғоқ рангга бўяш учун ишлатилади.
Манзарали ўсимлик.

Манба

1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3. http://www.naturalcompounds.org/featured-extracts/arum-korolkowii.html

Эслатма

Заҳарли, ичга қабул қилаётганда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!