Artemisia vulgaris L.
Кимёвий таркиби
Оддий шувоқ ўти таркибида цинеол, борнеол ва кетон а-туйонни ўз ичига олган эфир мойи (0,6% гача) мавжуд. Бундан ташқари, унда каротин, тиамин, аскорбин кислотаси, альдегидлар, холин, инулин топилган. Илдизларида – 1% гача эфир мойи, шилимшиқ, танин ва қатронли моддалар, инулин, ёғли мой, шакар; баргларида – каротин, аскорбин кислотаси (175 мг% гача) мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ер устки қисми (барглари ва гуллаган қисми)Фойдаланиш учун кўрсатмалар
Шувоқнинг дамламаси ва қайнатмалари тинчлантирувчи, қичишишга қарши, безгакга қарши, иситмани туширувчи, яраларни даволовчи ва тикловчи таъсирга эга, овқат ҳазм қилиш органларини яхшилайди, иштаҳани оширади. Шувоқ аллергик таъсирни олдини олади, бу капиллярларнинг ўтказувчанлигини оширади. Ўсимлик ер устки қисмидан дамламаси – иштаҳани очувчи, оғриқ қолдирувчи, асабийлашганда тинчлантирувчи, қорин санчиқларида анальгетик ва тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилади. Папилломатоз касаллигида ва анацид гастритини даволаш учун Здренко аралашмасининг бир қисми ҳисобланади. Ўсимлик гомеопатияда қўлланилади.
Халқ табобатида дамламаси – гастрит, уйқусизлик, тутқаноқда, нафас қисганда; ташқи томондан – яраларни ювиш учун ишлатилади. Хорижий тиббиётда – оғриқ қолдирувчи, терлатувчи, антигельминтик, тинчлантирувчи ва иштаҳани ошириш воситаси сифатида ичилади; буйрак тош касаллигида, рахит касаллигида, оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаларини яллиғланганда чайиш учун фойдаланилади. Илдизлардан фойдаланиш. Халқ табобатида қайнатмаси – аёлларнинг жинсий аъзоларидан келадиган ажралмаларда, шиш ҳамда турли хил келиб чиқадиган тутқаноқ касалликларни даволаш учун ишлатилади; қайнатмаси (квасда) – эпилепция, тутқаноқ, ичдаги юмалоқ қуртлар учун қўлланилади. Рус халқ табобатида шувоқнинг ер устки қисми ва илдизлари ошқозон, тўғри ичак ва бачадон саратони учун экстракт сифатида ишлатилган.
Рецептлар
Оддий шувоқ ўсимлиги неврастения, энтероколит, гипосекрецияли гастритда, циститда, уйқусизликда, тутқаноқда, жароҳат ва яралар учун ишлатилиши мумкин.
Шувоқ ўтининг дамламаси: 1 чой қошиқ хом-ашёга 200 мл қайноқ сув қуйилади ва дамланади, кейин фильтрланади. Шувоқ илдизларининг қайнатмаси: 2 ош қошиқ майдаланган хом-ашёга 500 мл квасга қуйилади ва 5 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, кейин фильтрланади. Ётишдан олдин қабул қилинади.
Бошқа хусусиятлари
Оддий шувоқнинг ёш барглари, поялари, гулларидан – маринадлар, гўштли таомлар пиширишда ҳид берувчи зираворлар, виноларнинг таъмини яхшилаш учун ишлатилади.
Баъзи жойларда у аччиқ зираворлар учун, айниқса, ёғли таомлар учун ишлатилади. Ветеринария тиббиётида ўтнинг дамламаси ёш ҳайвонларда диарея учун бириктирувчи восита сифатида, шунингдек, шиллиқ пардалар яллиғланишида, жароҳат ва яраларни ювиш учун ишлатилади.
Инсектицид – ҳашоратларни, чивинларни, бургаларни йўқотади.
Парфюмерия саноатида эфир мойи жуда қадрланади. Ўсимликнинг ер устки қисмидан яшил бўёқ олиш мумкин. Шувоқ чорва моллари учун ем-хашак ҳисобланади.
Манба
1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд:»Рахим Джалил»-1996,-586 с. 2.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/polyn’_obyknovennaya.html
Эслатма
Меъёридан ортиқ қабул қилганда ошқозонда ўткир яллиғланиш, кўнгил айниши, ҳаттоки, қусиш кузатилган. Бундан ташқари ўткир заҳарланиш ҳам мумкин.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган