Artemisia annua L.
Кимёвий таркиби
Ўсимликда ёқимли ҳидли эфир мойи, танинлар, аскорбин кислотаси, алкалоидлар излари мавжуд. Эфир мойининг таркибига синеол, пинен, борнеол, камфен, кадинен, кариофиллен, камфора, спиртлар, сирка ва ёғли кислоталар киради.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ер устки қисми (барглари ва гуллаган қисми)Фойдаланиш учун кўрсатмалар
Тожикистон ва Ўзбекистоннинг замонавий халқ табобатида бир йиллик шувоқнинг янги барглари шарбати тери касалликлари, қорақўтир, йирингли яралар касалликларини даволашда қўлланилади. Шувоқ – яхши ўрганилган бир йиллик доривор ўсимлик. Илмий тадқиқотларда антиоксидант, шамоллашга қарши, оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи, бактерияларга қарши, вирусларга қарши, гиполипидемик, онкологик шишларга қарши даволаш хусусиятларини аниқланган. Ўсимлик препаратлари сийдик тутиб тура олмаслик, токсикоз, оғриқли ҳайз кўришда, шамоллаганда ва уйқусизликда ичиш учун қўлланилади. Ўсимликнинг уруғлари жинсий заифликда эркаклар учун ишлатилади. Кўпгина мамлакатларда бир йиллик шувоқ безгак касалига қарши ва антилейшманиоз касалини даволаш учун расмий равишда ишлатилади.
Рецептлар
Чилла яра (экзема)ни даволаш учун қуритилган барглардан 10% малҳам тайёрланади. Ўтлардан тайёрланган қайнатма: 1 стакан қайноқ сувга 1 ош қошиқ ўт солинади ва иштаҳани очувчи сифатида овқатдан олдин 1 ош қошиқ ичилади. Ўтларнинг дамламаси ревматизм ва тери касаллигида ичилади. 20 гр майдаланган илдизи 200 мл қайнатилган сувга солинади, 15 дақиқа давомида қайнатилади, 45 дақиқа тиндирилади, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш тавсия этилади. Шувоқ ўти кукуни кунига 3 маҳал 1 чой қошиқда ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Шувоқ
(Artemisia annua) бир неча мамлакатларда тропик безгакни даволаш учун кенг қўлланилади ва ҳатто 2002-2003 йилларда тарқалишига сабаб бўлган SARS-CoV-1 вирусига қарши курашда ёрдам берди. Энди олимлар иссиқ сув экстракти шаклида унинг SARS-CoV-2 вирусига қарши фаоллигини исботладилар. Бундан ташқари, шувоқ ҳужайраларга киргандан кейин вирус билан курашади. Шувоқ қўй, эчки, от ва туялар учун озуқа ўсимлиги сифатида, айниқса, эрта баҳор, куз ва қишда муҳим аҳамиятга эга. Эфир мойли.
Манба
1. Ҳожиматов Қ. Ўзбекистоннинг витаминли ўсимликлари. –Тошкент: «Фан». –1973. 2.https://cyberleninka.ru/article/n/polyn-odnoletnyaya-perspektivnoe-lekarstvennoe-rastenie-obzor-literatury 3.https://www.gazeta.ru/social/2021/01/12/13433648.shtml 4.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9F%D0%BE%D0%BB%D1%8B%D0%BD%D1%8C_%D0%BE%D0%B4%D0%BD%D0%BE%D0%BB%D0%B5%D1%82%D0%BD%D1%8F%D1%8F
Эслатма
Шувоқ препаратлари ошқозон ярасида қўлланилмайди, бундан ташқари, дозани ошириб юборишда улар оғир заҳарланишга (интоксикация) олиб келиши мумкин, тиббий назорат зарур.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган