Arachis hypogaea L.
Кимёвий таркиби
Уруғларда 53% гача ёғ мойи мавжуд. Мойининг таркибига арахин, лигноцерин, стеарин, пальмитин, гипогеин, олеин, линолен, лаурин, миристин, бегенин, ейкозенин ва церотинин кислоталарнинг глицеридлари киради. Уруғларда мойдан ташқари оқсиллар (37% гача), глобулинлар (17% гача), арахин ва конарахин, глютенин (тахминан 17%), крахмал (21% гача), шакар (7,47% гача), тритерпен сапонинлари, аминокислоталар, пуринлар ва В витаминлар (айниқса уруғ пўстларида), Е витамини, пантотенин кислотаси, биотин ва бошқалар бор. Мева қобиғининг таркибига гликозид арахидозид, шунингдек, лейкоцианидин ва лейкодельфинидин киради. Суюқ алкалоид арахин, бетаин ва холин уруғининг кунжарасидан ажратилган.
Ишлатиладиган қисми
УруғлариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Саратон касаллигининг олдини олиш, шунингдек, юрак мушаклари касаллиги хавфини камайтириш учун ер ёнғоғидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, ерёнғоқ таркибидаги моддалар инсон асаб тизимига яхши таъсир қилади, шунингдек, уйқу бузилиши билан курашишга имкон беради. Ёнғоқ таркибида кўп миқдордаги клетчатка борлиги сабабли, у ичакни тозалаш воситаси сифатида ишлатилади. Агар болалар овқатига бир нечта ёнғоқ мевасини қўшилса, бу йўтал ва шамоллашни даволашда ёрдам беради. Эркаклар учун ёнғоқлар потенцияни даволашда ёрдам беради. Бундан ташқари, ерёнғоқ истеъмол қилинганда хотирани, шунингдек, эшитиш идрокини ва диққатни яхшилаши мумкин.
Рецептлар
Ерёнғоқ мойининг фойдали хусусиятлари орасида қуйидагилар мавжуд: қондаги холестеринни камайтиради; юрак-қон томир тизими касалликлари ва қон айланишининг бузилишларида шифобахш таъсир кўрсатади; яхши сафро ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади; йирингли ва даволаниши қийин бўлган яраларни даволашда ишлатилади; ички органларнинг ишини нормаллаштиради (юрак, жигар); хотира, диққат ва эшитишни яхшилайди; чарчоқ, уйқусизлик учун фойдали бўлган асаб тизимини мустаҳкамлайди;
семизлик ва ошқозон-ичак муаммолари бўлган одамлар учун фойдали; терини озиқлантиради. Хитой тиббиёти тажрибасидан. Анемия, қон йўқотиш оқибатлари: 10 г ерёнғоқ қобиғини устига бир стакан қайноқ сув қуйилади, 15 дақиқа дамланади, овқатдан кейин 40 дақиқадан сўнг ичилади. Қуруқ йўтал, шу жумладан, давом этаётган йўталда: 30 г дан унаби ва хом ерёнғоқ доналари устига 1 литр тоза сув қуйилади, паст оловда 30 дақиқа давомида қайнатилади, совиганидан кейин бир ош қошиқ асал қўшилади. Кун давомида илиқ дамлама ичилади. Юқори холестеринда: 1 л сув учун 50 г ерёнғоқ қобиғи солиниб, қайнатма тайёрланади, кун давомида чой ўрнига ичилади. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси: эрталаб нонушта қилишдан ярим соат олдин хона ҳароратидаги бир чой қошиқ ерёнғоқ мойи ичилади. Совуқ уриши, псориаз касаллиги: даволаш учун янги ерёнғоқларни майдалаш натижасида олинган пастадан тайёрланган компресслар ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Озуқабоп, мойли, ем-хашак ўсимлиги
Манба
1.Остриков, А. Н., А. В. Горбатова, П. В. Филипцов. Анализ жирнокислотного состава масел арахиса и грецкого ореха // Технологии пищевой и перерабатывающей промышленности АПК–продукты здорового питания 4 (12) (2016). 2.https://flowersfamily.ru/sad-i-ogorod/arahis.html 3.https://good-tips.pro/index.php/health/peanut-health-benefits-and-facts 4.https://www.mamandarin.com/health/o-svojstvax-araxisa-v-kitajskoj-medicine/
Эслатма
Маданийлаштирилган. Аллергия чақириши мумкин.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган