Apium graveolens L.

Apium graveolens L.

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Apium graveolens L.

Ўзбекча номи Селдерей
Русча номи Сельдерей пахучий

Кимёвий таркиби

Ҳидли қоранафис илдизларида 10 дан 20% гача қуруқ моддалар, шу жумладан 2-4% шакар, 1-2,5% хом протеин, калий, кальций, фосфор; баргларда 10 дан 18% гача қаттиқ моддалар, шу жумладан тахминан 1% шакар, 2-3% хом протеин бор. Илдизлари ҳам, барглари ҳам аскорбин кислота (баргларда бу витамин 110 мг% гача), каротин (провитамин А), В1, В2 витаминлари, РР витамини, калий, кальций, фосфор тузларига бой. Бундан ташқари, уларнинг таркибида флавоноидлар ва фуранокумаринлар топилган. Апигенин ва апиин каби флавонлар, шунингдек, ресвератрол каби табиий фитоалексин бўлган лунуларин алоҳида эътиборга лойиқдир.
Шунингдек, ўсимлик таркибида оксалат кислотаси, пуринлар, эфир мойи, А, В6, В9, Е, К витаминлари, пектинлар, минерал тузлар (темир, натрий, магний), органик кислоталар мавжуд. Глутамин кислота ўсимликнинг барча қисмларида мавжуд. Пояси одатда кўп миқдорда тузни ўз ичига олади.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ҳамма қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Тиббиётда у диуретик восита сифатида ишлатилади. Ҳидли қоранафис илдизи сийдик ҳайдовчи ва тикловчи таъсирга эга, у буйрак ва сийдик пуфаги касалликларида кенг қўлланилади. Ҳидли қоранафисни истеъмол қилиш организмнинг ҳаётийлигини оширади, уйқучанлик ва бефарқликни йўқ қилади, заҳарли моддаларни йўқ қилишни тезлаштиради. Овқатланишш рационига ҳидли қоранафисни киритиш ёшга боғлиқ юрак-қон томир касалликлари, сув-туз алмашинувининг бузилиши ва яллиғланиш жараёнларининг олдини олишда ёрдам беради. Ҳидли қоранафис паст калорияли таркиби ва метаболизмни тезлаштириши туфайли кўпинча парҳезларнинг бир қисми сифатида ишлатилади. Бу сабзавотнинг шарбати меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди, бу эса озиқ-овқатнинг сўрилишига ижобий таъсир қилади. Уруғ экстракти спазмга қарши ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади, мушакларнинг қисилиши ва тортишишини ҳамда бўғимларнинг оғриқларини камайтиради. Ҳидли қоранафис уруғи уйқуни келтирадиган ва тинчлантирувчи таъсирга эга.
Ҳидли қоранафис – эркак танаси учун фойдали бўлган таниқли афродизиак. Ўсимлик андростерон гормонининг кучини ва либидони оширади.

Рецептлар

Ҳидли қоранафис илдизи танани даволаш ёки ёшартириш мақсадида дамламаси, қайнатма ёки шарбат шаклида олиниши мумкин. Шунингдек, у шифобахш малҳамларни тайёрлаш учун ва картошка каби тўғридан-тўғри озиқ-овқат учун ишлатилади. Бу ўсимлик илдизини хом ёки пиширилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Уни майда тўғралган, қуритилган ва зиравор сифатида ишлатилиши мумкин. Халқ табобатида ҳидли қоранафисга асосланган дори-дармонлар учун кўплаб рецептлар мавжуд: қайнатмалар, дамламалар, малҳамлар, чойлар. Биринчи вариант қонни тозалаш ва бутун организмдан зарарли моддаларни олиб ташлаш учун воситадир. Бу гастрит, колит, ички органларнинг яраси билан оғриган, шунингдек, иштаҳани йўқотганлар учун жуда мос келади. Тайёрланиши учун 1 стакан қайноқ сув 1 ош қошиқ қуртилган қоранафис илдизи устига солинади ва буғ ҳаммомида 2 соат давомида туриши керак. Дамламани ишлатишдан олдин сизиб олинади ва 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичилади. (овқатланишдан камида ярим соат олдин). Ҳидли қоранафиснинг хом ашёсидан 2 баробар кўпроқ, юқоридаг миқдор қайнаган сувга солинади, бундай усул билан компресслар ва бўғимларга суртиб даволаш воситаси учун эритма олиш мумкин. Бундай воситани 4 соат давомида тайёрлаш талаб этилади. У ревматизм, артроз, артрит, подагра ва бўғимлардаги оғриқларни даволашда ёрдам беради. Ушбу эритмани 1 кунда 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу язва ва яраларни даволашга, дерматит ва эшак еми касаллигини (крапивница) даволашга ёрдам беради. Нафас йўллари қисилишида (бронхиал астма), остеохондроз ва умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммолар учун (вертебрал бўлимлар) бироз бошқача эритма олиш тавсия этилади: тахминан 35 г қоранафис илдизини олиб, майдалаб, 1 литр қайноқ сув қуйилади. 8 соат давомида дам берилади, ундан кейин сузгичда сизиб олинади ва 2 ош қошиқдан кунига 4 маҳал истеъмол қилинади. Илдизидан тайёрланган совуқ эритма аллергияни даволаш учун самарали восита ҳисобланади. Бунинг учун 2 ош қошиқ тўғралган қоранафис ва 1 ош қошиқ қайнатиб совутилган сув керак бўлади. Илдизини сув билан тўлдириб, бир кечага қолдирилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бир қисмида (3/1) дамламани ичиш тавсия этилади. Остеохондроз касаллигида амброзия, санберра, алоказия, оқ акация, тасмачўп, қариқиз илдизи, мордовник (кўкбош, оққундуз), олтин мўйлов, оддий агримония, қора турп (амброзии, санберри, алоказии, белой акации, живокоста, корня лопуха, мордовника, золотого уса, репешка обыкновенного, черной редьки) ўсимликларидан фойдаланилади. Қондаги шакар миқдорини (қанд касаллигида) камайтирадиган дамламани тайёрлаш учун қоранафис илдизига (20 г) бир стакан қайноқ сув солиб аралаштирилади, қайнатмани паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Тайёрланган дамламани кунига 3 маҳал 3 ош қошиқдан қабул қилинади (максимал). Қоранафисдан тайёрланган малҳами язваларни, яраларни, йирингли яраларни, яллиғланишни ва ҳатто куйишни даволашга ёрдам беради. Қоранафисни гўшт майдалагичдан ўтказиб ва эритилган сариёғ билан аралаштирилади (тенг миқдорда). Малҳам терининг таъсирланган жойларига тўлиқ тузалмагунча мунтазам равишда қўлланилади. Бундан ташқари, янги сиқилган қоранафис шарбати ўз-ўзидан ажойиб воситадир. Бу шарбатдан ичга қабул қилинганда буйраклардага тош ва қумларни чиқаради. Шундай қилиб, буйрак касалликлари, колит, сийдик йўллари ва сийдик пуфагининг яллиғланиши, неврозлар, уйқу бузилиши ва тузлардан халос бўлинади. Шарбатнинг кунлик нормасидан ошмаслиги тавсия этилади – 2 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин. Шунингдек, қоранафис шарбати оғриқли ҳайз даврларида ёрдам беради. Агар стаканнинг учдан бир қисмини (1/3) кунига 2 маҳал (овқатланишдан ярим соат олдин) ичилса, унда оғриқ деярли сезилмайди. Шарбатни ҳар куни юз ва қўлларга суртилса, ажинларни текислайди ва натижада ёшроқ кўринишга ёрдам беради.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, эфир мойли. Косметологияда қўлланилади. Ундан юз териси ва сочни мустаҳкамлаш учун дамламалар ва спиртли тиндирмалар тайёрланади. Бу ўсимликнинг шарбати ва қайнатмаси юзни тозалайди, терини тозалаш ва тетиклаш учун ишлатилиши мумкин.

Манба

https://agronomu.com/bok/5835-chem-polezen-i-kak-pravilno-upotreblyat-koren-seldereya.html https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A1%D0%B5%D0%BB%D1%8C%D0%B4%D0%B5%D1%80%D0%B5%D0%B9_%D0%BF%D0%B0%D1%85%D1%83%D1%87%D0%B8%D0%B9 https://www.kp.ru/putevoditel/eda/ovoshi/selderej/

Эслатма

Кенг тарқалган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!