Anethum graveolens L.

Anethum graveolens L.

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Anethum graveolens L.

Ўзбекча номи Укроп
Русча номи Укроп огородный

Кимёвий таркиби

Шивид баргларида аскорбин ва никотин кислоталар, каротин, тиамин, рибофлавин, шунингдек флавоноидлар – қверцетин, изорамнетин ва кемпферол, углеводлар, пектин моддалари, минерал тузлар тўплами (темир, калий, кальций, фосфор ва бошқалар) мавжуд. Шивид меваларида 15-18% ёғли мой ва 14-15% оқсил мавжуд. Ёғ мойининг таркибига петрозелин кислотаси (25,35%), олеин кислотаси (65,46), палмитик кислота (3,05) ва линолеик кислота (6,13%) лар киради. Ўсимликнинг барча қисмларида ўзига хос ҳид берувчи эфир мойи, флавоноидлар мавжуд. Айниқса, шивид меваларида жуда кўп эфир мойи (2,5-8%) мавжуд. Мева мойининг асосий компоненти D-карвон (30-50%); бундан ташқари, ёғда D-лимонен, α-фелландрен, α-пинен, дипентен, дигидрокарвон мавжуд. Шивиднинг ўтли қисмларидан олинган ёғ ҳидли, бир оз яшил рангли суюқликни ташкил этади. Ўтларидан олинган эфир мойининг асосий компоненти D-α-фелландрен бўлиб, карвон миқдори атиги 15-16% ни ташкил этади. Бундан ташқари, ёғда лимонен, диллапиол, миристицин, α-пинен, камфен, н-октил спирти мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми, уруғлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Шивид тиббиётда кенг қўлланилади. Барглари ва пояларининг спиртли тиндирмаси I ва II даражали қон босимининг ошишида ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Шивид уруғлари ва эфир мойи ичаклардаги йиғилган газни ҳайдайди, седатив ва ичак спазмларида яхши восита сифатида ишлайди, шунингдек, тинчлантирувчи таъсирга эга. Эфир мойи бронхиал безларнинг секретор ҳужайраларини ўртача даражада безовта қилади, бунинг натижасида бронхиал шиллиқ секрецияси осонлашади. Уруғларнинг спиртли тиндирмаси ичга қабул қилинганда антигеморройга қарши восита сифатида ва ташқи томондан ярани даволовчи восита сифатида ҳамда терининг аллергик қичиши учун ишлатилади. Мевалардан антиспазмолик таъсирга эга бўлган «Анетин» (қуруқ экстракт) препарати олинган. Сурункали юрак томирлари етишмовчилигини даволашда, юрак ҳуружининг олдини олишда, неврозда, юрак томирлари қисилишини қўзғатувчи, шунингдек, қорин бўшлиғи аъзолари мушакларининг спазматик шароитларида қўлланилади.

Рецептлар

Чақалоқлар учун шивид суви: бир стакан қайноқ сув учун 1 чой қошиқ шивид уруғи. Сув тахминан 1 соат давомида тиндирилади. Кейин уруғларни эҳтиёткорлик билан тўкиб ташлаб, сувни она сути ҳароратигача иситилади ва кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан бериш керак. Аммо, бундай шивид суви 15 дақиқага оғирликни енгиллаштиради холос.
Кучли йўтални шивид билан даволаш : 1 ош қошиқ укроп уруғини 80-90 даража ҳароратда 1 стакан сув солинади, 2 соатга қолдириб, тиндирилади. Бир вақтнинг ўзида кечки овқатдан кейин ичиш тавсия тилади. Энурез, қорин дам бўлганда, ич қотиши, колит, тутқаноқ талвасаларда: 1 ош қошиқ шивид уруғини ҳавонча ёки блендерда майдаланади. Бир стакан сувга бир чимдим шивид кукуни солинади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал дамлама ичилади. Нафас хуружлари: шивид уруғини кунига уч марта овқатдан сўнг чайнаш керак. Гипертензия, атеросклероз, цистит, пиелонефрит, буйрак касаллиги, нефролитиаз билан: 1 ош қошиқ шивид уруғини ярим литр қайноқ сувда 15-20 дақиқа дамлаб, кейин сизиб олинади. Овқатдан олдин кунига 5 маҳал ярим стакандан ичилади. Даволаш курси бир ҳафта, кейин 3 кунлик танаффусдан сўнг яна такрорлаш тавсия этилади.
Диатез учун: шивид уруғини 1:20 нисбатда қайнатиб совутилган сувда 10-12 соат давомида дамланади. Кунига 3 маҳал 1 стакандан ичилади. Ошқозон тош касаллиги учун: 2 стакан қайнатилган сувга 2 ош қошиқ шивид уруғи солинади. 15 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Совутиб сузилади. Кунига 3-4 марта 0,5 стакандан илиқ дамлама ичилади. Даволаш курси 2 ҳафта. Глаукома, катаракт касалликларида: шивид шарбати сиқиб олинади. Шарбатда пахтани намлаб, уни сиқиб олинади ва кунига бир неча марта 15-20 дақиқа давомида кўзларга қўйилади. Даволаш курси чекланмаган. Кўзлар учун компресс 1 ош қошиқ шивид уруғини 400 грамм сувда 10-12 дақиқа давомида қайнатилади. Кейин совутиб, сизиб олинади. Қайнатма билан намланган стерил бинтдан фойдаланилади. 5 дақиқа ушлаб турилади. Эслатма: ҳар сафар ишлатишдан олдин қайнатмани янгидан тайёрланади. Бош оғриғи билан кечадиган мия томирларининг атеросклерозида: 1 ош қошиқ шивид уруғини 1 стакан қайноқ сув солинади. Камида бир соат дамланади. Кунига 4 махал 1-2 ош қошиқ ичилади. Метеоризм ва гижжаларда: 250 мл сутга 1 ош қошиқ шивид уруғи, 5-10 дақиқа давомида қайнатилади. Дамламани икки бўлиб ичилади. Иштаҳани ошириш, ошқозон ва ичак фаолиятини яхшилаш учун: 1 чой қошиқ майдаланган шивид уруғини 1 стакан қайноқ сув солиб, 2-3 соатга дамланади. Овқатдан олдин қайнатмани илиқ, 0,5 стакандан ичилади. Нервларни, спазмларни, қорин пардасининг яллиғланишида, санчиқларда ва талвасани тинчлантириш учун: 1 ош қошиқ шивид уруғи ва ўтларини 200 мл сувда секин оловда 10 дақиқа қайнатиб олиб, сизиб, илиқ ҳолда ичилади. Ёшартириш ва тикланиш учун: 1 ош қошиқ шивид уруғи, бир чимдим малина барглари, смородина, қулмоқ ва бир ош қошиқ олма пўстига 1 литр сув солинади. Аралашмани қайнатиб ва 10 дақиқа давомида пишириб, сўнг салқин жойга қўйилади ва эрталаб оч қоринга 1 стакандан ичилади. Лактацияни ошириш учун шивид: 1 ош қошиқ шивид уруғини бир стакан иссиқ сув солинади ва 2 соатга дамланади. Кунига 2 маҳал ярим стакандан ёки бир ош қошиқдан кунига 6 маҳал (толерантликка қараб) кичик қултумларда, оғизда бир муддат ушлаб туриш тавсия этилади. Ҳуснбузар учун:
1 ош қошиқ тўғралган шивид ва 1 ош қошиқ қуруқ атиргул барглари ёки маврак барги аралаштириб, 2 стакан қайноқ сув қуйилади. 40-50 даража ҳароратгача дамланади, шундан сўнг компресслар тайёрланади ва юз ювилади. Юқори қон босими учун: 2 чой қошиқ майдаланган шивид уруғига 2 стакан қайноқ сув солинади ва 10 дақиқага дам берилади. Идишни маҳкам ёпилади. Дамламани сизиб олинади ва 0,5 стакандан овқатдан олдин кунига 3 маҳал ичилади. Яхши уйқу учун: 0,5 литр винога 50 г шивид уруғи солиб, паст оловда 15-20 дақиқа давомида қайнатилади. 1 соат дам берилади, сизиб, ётишдан олдин 50-60 г қайнатма ичилади. Терлайдиган оёқлар учун: дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ шивид уруғи, четан барглари, календула ва шувоқ керак бўлади. Барча ингредиентларни аралаштирилади, 1 ош қошиқ аралашмани бир стакан қайноқ сув солинади ва 10-12 дақиқага дамланади. 1 литр сув учун 2 чой қошиқ дамламадан солиб сув ҳаммомида тайёрланади. Муолажадан кейин оёқларни қуритиб, крем ​​билан ёғлаш керак. Терини ёшартириш, доғларни кетказиш ва сепкилларни оқартириш учун: Ниқобни янги ўсимликлардан, куз ва қишда эса уруғлар ва илдизлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 2 ош қошиқ шивид ва петрушкани майдалаб, аралашмани тозаланган юзга суртилади, 20 дақиқага қолдириб, кейин совуқ сув билан ювиш ва озиқлантирувчи кремни суртиш керак.

Бошқа хусусиятлари

Шивиднинг кўкатларидан ва уруғларидан турли хил экстрактлар парфюмерия ва косметикада композицияларини тайёрлаш учун кенг қўлланилади. Шивид уруғидан олинган ёғли ва эфир мойлари, спирт, ёғ ва карбонат ангидрид экстракти крем, одеколон ва тиш пастасига қўшилади.
Косметикада чарчоқдан яллиғланган ва қизариб кетган кўзларга лосон шаклида шивид баргларининг дамламасидан фойдаланиш тавсия этилади. Озуқабоп, эфир мойли.

Манба

1. Дудченко Л. Г., Козьяков А. С., Кривенко В. В. Пряно-ароматические и пряно-вкусовые растения: Справочник / Отв. ред. К. М. Сытник. — К.: Наукова думка, 1989. – 304 с. – ISBN 5-12-000483-0. 2.https://deluxe.com.ua/articles/spice-and-health/ukrop.html 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A3%D0%BA%D1%80%D0%BE%D0%BF

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!