Aloe vera (L.) Burm.f.

Aloe vera (L.) Burm.f.

Умумий маълумот

ОиласиAsphodelaceae
Илмий номи

Aloe vera (L.) Burm.f.

Ўзбекча номи Алоэ
Русча номи Алоэ настоящее

Кимёвий таркиби

Шиллиқ ва бошқа полисахаридлар, простагландинлар, антраценга ўхшаш, гликопротеинлар, флавоноидлар, фенолик бирикмалар, ферментлар, аччиқ, қатронлар, гормонга ўхшаш бирикмалар, оз миқдорда эфир мойи бор. Оддий полисахаридлардан ташқари турли қандлардан ташкил топган мукополисахаридлар, гликопротеинлар, жумладан, ацетилланган манноз, аскорбин кислота, В витаминлари, фолий кислотаси, каротин, холин, К, Са, Mg, Zn, Cu каби витаминлар группаси ҳам мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Барглари, шарбати

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида алоэдан ич юмшатувчи фойдали хусусиятлари учун фойданилади, у йўғон ичак перисталтикасини кучайтиради, кичик дозаларда овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва иштаҳани оширади. Янги алоэ шарбати куйиш ва остеомелит учун ишлатилади, шарбатга намланган докани қўллаш яраларни ёки куйиш юзасини боғлаш учун қўлланилади.

Рецептлар

Алоэ шарбати кагор ёки ҳар қандай юқори сифатли қизил вино ва асал билан тенг миқдорда аралаштирилади. Аралашма қоронғи салқин жойда камида 5 кун давомида сақланади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Бу қон томирларини тозалаш ва иммунитетни ошириш учун ажойиб восита. Герпесни даволаш учун: Алоэ шарбати билан яраларни мойлаш (кунига 5-6 марта) тошмаларнинг тарқалишини олдини олади, қурийди ва тикланишни тезлаштиради. Сурги дори сифатида: Алоэ шарбати ½ нисбатда иситилган асал билан аралаштирилади ва бир кун давомида тиндирилади. Овқатдан 1 соат олдин 1 ош қошиқда ичилади. Оғиз ва томоқнинг яллиғланишида: Бундай ҳолларда чайишлар қўлланилади. Бунинг учун алоэ шарбати 1/1 нисбатда илиқ қайнатилган сув билан суюлтирилади. Тиш оғриғида: алоэ баргининг бир бўлаги кесилиб, оғриётган тишга қўйилади – бу тиш шифокори ёрдам беришидан олдин оғриқни енгиллаштиришга ёрдам беради. Бурун шамоллаганда: ҳар куни ҳар бурун тешигига 2-3 томчи алоэ шарбати томизилади. Болалар учун алоэ шарбатини ярмига сув аралаштирилади. Жиддий касалликдан сўнг: Оғир касалликдан кейин қувватни тиклаш учун 0,5 стакан алоэ шарбати 300 г тўғралган ёнғоқ, 300 г асал ва 3 лимон шарбати билан аралаштирилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади. Аралашмани катталар ва болаларга ҳам фойдаланиш мумкин. Сил касаллигини даволаш учун: Аралашмани тайёрлаш: 20 г алоэ шарбати билан ярим пачка сариёғга 0,5 стакан асал ва 3 ош қошиқ какао кукуни қўшилади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади ва кунига 3 маҳал, 1 ош қошиқдан ичилади. Аралашмани иссиқ сут билан ичиш тавсия этилади. Шамоллаганда ва ўпка бронхлари касалликлар учун: Аралашмани тайёрлаш: 300 г алоэ шарбати, 100 г тиббиёт спирти ва 700 г қуруқ қизил вино. Маҳсулот қоронғи совуқ жойда сақланади. Катталар учун кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин ичиш тавсия этилади. 5 ёшдан ошган болаларга кунига 1 чой қошиқ тавсия этилади. Совуқ урганда ва куйишларни даволаш учун:
Совуқ урган тери жойларига ва яра юзасига алоэ барглари майдаланган, яъни бўтқа ҳолатига қадар эзилади ва компресс қилинади. Худди шу нарса куйишлар учун ҳам амал қилади. Ажинларни текислаш учун: юзни алоэли муз бўлаги билан артиб олинади. Бунинг учун алоэ шарбати сув билан тенг миқдорда суюлтирилади, қолипларга қуйилади ва музлатилади. Эрталаб юзнинг тозаланган терисига муз бўлаги суртилади. Ушбу восита тери пораларини яхши торайтиради ва қон айланишини яхшилайди, шунинг учун у нафақат ажинларни камайтириш учун, балки ҳуснбузарларга қарши ҳам қўлланилади. Юз учун ниқоб: Агар тери қуруқ бўлса, шарбат ҳар қандай ёғли крем ​​ёки зайтун мойи (1/1) билан аралаштирилади, ёғли тери учун шарбатнинг 4 қисмини олиниб, у 1 қисм спирт билан аралаштирилади. Дока ниқоби аралашма билан сингдирилади ва 15-20 дақиқа давомида юзга қўйилади. Эффектни кучайтириш учун аралашмага озгина асал қўшилади.
Соч ўсиши учун 1 ош қошиқ алоэ шарбати, 50 мл олма сиркаси, 1 чой қошиқ сариқчой ёғи ва 1 дона лимон шарбати билан аралаштирилади. Аралашмани бош терисига ва сочларга суртилади. Бошга душ қалпоғи кийиб олинади ва иссиқ бўлиши учун уни сочиқ билан ўраб олинади. 40 дақиқага қолдирилади ва кейин илиқ сув ва шампунь билан ювилади. Сочни мустаҳкамлаш учун: 3 ош қошиқ алоэ шарбати 1 хом тухум сариғи билан аралаштирилади, 1 ош қошиқ асал қўшилади. Аралашмани иссиқ сувли идишга жойлаштирилади ва яхшилаб аралаштирилади. Сочга илиқ ниқоб қўлланилади ва терига суртилади, сўнгра ўраб олиб, 40 дақиқа ушлаб турилади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали, парфюмерия ва косметика саноатида қўлланилади.

Манба

1.Вульф Е. В., Малеева О. Ф. Aloe vera L. – Алоэ настоящее // Мировые ресурсы полезных растений: пищевые, кормовые, лекарственные и др. / отв. ред. Ф. Х. Бахтеев; БИН АН СССР. – Л.: Наука, 1969. – 566 с. 2.https://agro-market.net/news/gardening/svoystva_aloe/
3.https://www.botanichka.ru/article/aloe-lechebnyie-vidyi-i-effektivnyie-retseptyi-primeneniya/

Эслатма

Ёпиқ манзарали ва доривор ўсимлик сифатида ўстирилади. Фойдаланиш тавсия этилмайдиган ҳолатлар: ҳомиладор аёлларда, алоэ таркибий қисмидаги бирорта компонентига нисбатан таъсирчанлик бўлган инсонлар; ўткир диарея ёки ўткир ошқозон-ичак касалликларида; 3 ёшгача бўлган болаларда; бавосилда (геморрой); жигар билан боғлиқ муаммоларда; сурункали юрак етишмовчилигида тавсия этилмайди.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!