Allium suworowii Regel

Allium suworowii Regel

Умумий маълумот

ОиласиAmaryllidaceae
Илмий номи

Allium suworowii Regel

Ўзбекча номи Анзур
Русча номи Лук Суворова

Кимёвий таркиби

Бу пиёз одам организм учун зарур моддалар манбаи бўлиб, қуйидагилардан иборат:
С, Д, И, Е, К, РР витаминлари; минерал тузлар;
фитонцидлар; эфир мойлари; олма ва лимон кислоталари; алкалоидлар; каротиноидлар;
сапонинлар; стеронлар. Аскорбин кислотасининг концентрацияси бошқа турдаги пиёзларга нисбатан 4-5 баравар юқори. Кальций, калий,
фосфор, темир, магний, селен, цинк – минерал бирикмалар бор.

Ишлатиладиган қисми

Бош пиёз ва ёш барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Мия фаолиятини, хотирани яхшилайди; кўриш, глаукома билан боғлиқ касалликларни даволайди; оғриқ синдромини камайтиради; иммунитетни яхшилайди; эшитиш органлари касалликларини олдини олади; қон босими ва қон айланишини меъёрлаштиради; нафас олиш тизимини даволайди; суякларни мустаҳкамлайди; тери муаммолари; шамоллаш ва ҳ.к. Бу доривор хусусиятларининг кичик рўйхати. Кекса одамлар бу ўсимликни ўз диетасига киритишлари керак.

Рецептлар

Тиббиётда бош пиёздан тайёрланган спиртли тиндирмалардан, янги тайёрланган бўтқадан, сиқилган шарбатига асал каби турли ингредиентлар қўшиб фойдаланадилар.
Янги пиёздан олинган шарбат яшил баргларнинг шарбати овқат ҳазм қилиш жараёни бузилган, сийдик пуфаги билан боғлиқ муаммолар ва бўғимларнинг касалликларида фойдаланиш учун тавсия этилади. Шунингдек, сочни мустаҳкамлаш, терининг ҳолатини яхшилаш учун ўсимликнинг баргларидан тайёрланган спиртли тиндирмани қўллаш тавсия этилади.

Бошқа хусусиятлари

Қимматли озуқабоп ўсимлик

Манба

1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2. Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.https://poferme.com/ogorod/ovoshhi/luk/suvorova.html 4. https://skolkogramm.ru/info/luk-suvorova-poleznye-svojstva-vyrashhivanie-i-primenenie-foto-video 5.https://tk-ast.ru/sorta/luk-anzur-foto.html

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!