Allium cepa L.

Allium cepa L.

Умумий маълумот

ОиласиAmaryllidaceae
Илмий номи

Allium cepa L.

Ўзбекча номи Пиёз
Русча номи Лук репчатый

Кимёвий таркиби

Пиёз таркибида 8-14 % қанд (фруктоза, сахароза, мальтоза, полисахарид инулин), оқсил (1,5-2 %), витаминлар (аскорбин кислота), флавоноид кверцетин, ферментлар, сапонинлар, калий минераль тузлари, фосфора, темир ва б.., фитонцидлар мавжуд. Пиёз яшил баргларида шакар, оқсиллар, аскорбин кислота мавжуд. Пиёз мевасида ва барглари таркибидаги эфир мойи ўзига хос ҳид берувчи ва аччиқ таъмни, олтингугурт бирикмаларини, йод, органик кислоталар (лимон ва олма), шилимшиқ, пектин, гликозидларни беради.

Ишлатиладиган қисми

Бош пиёз ва ёш барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Пиёз – яхши витаминли воситадир, айниқса қиш-баҳор даврида тавсия этилади, лекин бутун йил давомида ишлатилади. Минерал тузларнинг катта миқдори организмдаги сув-туз алмашинувини нормаллаштиришга ёрдам беради ва ўзига хос ҳиди ва ўткир таъми иштаҳани рағбатлантиради. Пиёз замонавий тиббиёт соҳасида кенг қўлланилади. Пиёздан олинган препаратлар «Аллилчеп» ва «Аллилглицер». «Аллилчеп», микробларга қарши таъсирга эга, ичак моторикасини рағбатлантиради, диареяда шунингдек, йўғон ичак яллиғланиб ич қотганда, ичак атонияси, атеросклероз ва гипертензиянинг склеротик шаклида қўлланилади. «Аллилглицер» трихомонад кольпитни тампонлар шаклида даволаш учун тавсия этилади.

Рецептлар

Вино билан пиёзни спиртли тиндирмасини тайёрлаш. Уни тайёрлаш учун 150 г майда майдаланган пиёз ва 100 г асалга 1 литр қизил узум виноси солиб аралаштирилади, икки ҳафтага қолдириб, вақти-вақти билан чайқатиб турилади ва сизиб олинади. Бу дамлама иммунитетни яхшилайди, инфекциялардан ҳимоя қилади ва яхши сийдик ҳайдовчи воситадир. Бундан ташқари, бу жуда мазали. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 2-3 ош қошиқдан ичилади. Қандли диабетда: Бунинг учун 2-3 дона тўғралган пиёз устига 2 стакан илиқ сув солинади, 8 соатга қолдирилиб, сизиб олинади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 0,5 стакандан ичилади. Жигар касалликларида 0,5 кг пиёзни гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва унга 1 стакан шакар қўшиб, сарғайгунча духовкага қўйиб қайнатилади. 8-10 ҳафта давомида оч қоринга 1 ош қошиқ ичилади. Гепатит билан касалланганда пиёз ва шувоқдан вино (винная настойка) тиндирмаси яхши ёрдам беради. Тайёрлаш 300 г пиёз қирғичдан ўтказилади ва сузгичдан сизиб олинади ва унга 2 ош қошиқ шувоқ кукуни, 100 г асал солиб аралаштирилади. Кейин бу аралашмани устига 0,7 литр қуруқ оқ вино қуйиб, қоронғи жойда 3 ҳафтага қолдирилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 0,25 стакандан ичилади. Қабзият учун бутилканинг 2/3 қисми тўғралган пиёз билан тўлдириб, спирт қуйилади, 10 кун давомида қоронғи жойда сақланади. Овқатдан олдин кунига 3 марта 1 чой қошиқдан ичилади. Пиёз сийдик ҳайдовчи ва цинга касалига қарши восита сифатида ишлатилади ва пиёз шарбати буйракнинг қумига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун шишларда, юрак ва жигар касалликларида пиёзнинг диуретик хусусиятларини фақат шифокор билан маслаҳатлашиб, шундан сўнг қўллаш мумкин. Халқ табобатида простатит касаллигида 200 грамм тўғралган пиёз ва 0,5 литр қуруқ оқ винодан тайёрланган доривор аралашмаси ишлатилади. Аралашма 12 кун давомида сақланади, кейин сизиб олиниб ва овқатдан кейин кунига 3 маҳал 2 ош қошиқдан қабул қилинади. Даволаш 3 ҳафталик курслардан иборат, улар орасида 10 кунлик танаффус қилинади. Простатитни даволаш учун кашнич, баргизуб уруғлари, бош пиёз, петрушка ва сабзи тенг миқдорда олинади. Дамлама тайёрлаш учун 1 ош қошиқ кукунли аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади ва қайнаб турган идишга солиб 30 дақиқа давомида қайнатилиб, сизиб олинади. Овқатдан 30 дақиқа олдин эрталаб 0,5 стакани, кечқурун ўринга ётган вақтда 1 стакан ичилади. Маститни даволаш учун пиёздан бўтқа пишириб, 2: 1 нисбатда асал билан аралаштирилади. Ушбу аралашмани тўлиқ тузалгунича кунига 3 маҳал қўйилади. Пиёз гельминтлардан (гижжалардан) халос бўлишга ёрдам беради. Бунинг учун 1 та ўртача пиёзни майдалаб, 1 стакан қайноқ сув қуйиб тиндирилади.Дамламадан 5-6 кун давомида кунига 0,5 стакандан ичилади. Буни бошқача йўл билан ҳам тайёрлаш мумкин мумкин. Пиёз оч қоринга сельдь балиғи (селёдка) билан истеъмол қилинади ва 30 дақиқадан сўнг шўрли ич сургувчи ичиш лозим. Овқатга ишлатиладиган сиркада қайнатилган пиёз қадоқларни йўқотиш учун компресс сифатида ишлатилади. Пиёз бўлакчалари идишга солинади ва ош сиркаси билан қуйилади. Шу йўл билан ҳам даволаш мумкин. Банка идишларига пиёз бўлакчалари солиб, маҳкам ёпилади ва хона ҳароратида қолдирилади, сўнгра банкадан олиниб, озгина қуритилади ва қадоқ устига юпқа қилиб қўйилади. Тери атрофини вазелин билан ёғланади ва кечқурунга боғлаб олинади. Эрталаб оёқлар иссиқ сувга ботирилади, сўнг қадоқларни эҳтиётлик билан қирқиб ташлаш мумкин. Агар қадақлар катта бўлса, унда даволашниш бир неча марта такрорланиши керак. Кўкарган жойларга пиёз қўллаш усули: Янги сиқиб олинган пиёз шарбати ёки бўтқа кўринишидаги майдаланган пиёз, айниқса тиззалардаги кўкаришлар учун ажойиб воситадир. Халқ табобатида чипқон касаллигини даволашда хамирда пиширилган ёки сутда қайнатилган пиёз ҳам қўлланилади. Замбуруғга қарши. Табиблар оёқ терисидаги замбуруғга қарши пиёз шарбатини суртишни тавсия этганлар, бу муолажа замбуруғни қуритишга ёрдам беради. Ушбу даволанишни ҳар куни касалликнинг белгилари йўқолгунча амалга оширилиши керак. Яшил пиёз баргларидан олинган бўтқа оёқдаги қадоқларга ва ёрилган товонларга ёрдам беради. Бунинг учун оғриқли жойларга бўтқадан суртилади ва боғланади. бўғимлар чўзилганда, майда тўғралган пиёз шакар билан аралаштирилиши керак, аралашмани ҳовончада яхшилаб майдалаш керак. Бўғимларга дока қўйинг, унинг устига тайёрланган аралашманинг бир қатламини ёйиб чиқинг. Пиёз чипқон ва ярага қарши дори воситасидир. Пиёз бўтқасини дока билан ўраб қўллаш керак. Куйганда, йирингли яралар, теридаги чипқон доғларига, ревматизм билан оғриган жойларга суртилади. Куйганда пуфакчалар шаклланишига тўсқинлик қилади, оғриқни йўқотади ва яллиғланиш жараёнини тўхтатади. Ҳашарот чаққанда ҳам пиёзли бўтқа ёрдам беради. Бунинг учун пиёз шарбати билан намланган пахтага 10-15 дақиқа давомида зарарланган жойга суртиш керак, бу қуригандан сўнг кетма-кет 3-4 маротаба такрорлаш керак. Агар шарбат бўлмаса, буни осонроқ йўли – оғриқли жойга бир бўлак пиёз билан ишқалаб оғриқни кетазиш мумкин. Қаттиқ бош оғриғида ярмидан кесилган пиёз бош чаккаларига ва пешонага қўлланилади. Халк тиббиёти тиш оғриғига пиёз билан таъсир қилишнинг кўплаб усулларини таклиф қилади. Улардан энг кенг тарқалгани тиш чўткаси ёки ювилган бармоқни пиёз шарбати билан намлаш ва оғриқли тиш соҳасидаги милкларни эҳтиёткорлик билан ишқалаш ҳам ёрдам беради. Бундай даволашни кунига бир неча марта такрорланади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп. Кўпгина мамлакатларда пиёз машҳур косметик маҳсулот ҳисобланади. Соч илдизларини мустаҳкамлаш учун, бош терисининг себореясида пиёз шарбати, каллик йўқотишда бош терисига суртиш тавсия этилади. Шу билан бирга, сочлар ипакдай майин, юмшоқ бўлиб, ялтираб туради ва тери тозаланиб, қазғоқ ҳосил бўлмайди. Пиёз шарбатидан сепкиллар оқариб кетади; пиёзни қабул қилиш, шунингдек, пиёз ниқоблари (асал билан пиёз бўтқа аралашмасидан) ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади, юзнинг териси янги бўлади.
Қимматбаҳо асал-шира ўсимлиги, 100 кг/га.

Манба

1.https://good-tips.pro/index.php/health/treatment-with-onion-use-in-medicine-and-cosmetology 2.https://mariokomi.ru/vypechka/s-lukom.html 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9B%D1%83%D0%BA_%D1%80%D0%B5%D0%BF%D1%87%D0%B0%D1%82%D1%8B%D0%B9 . 3. ОТЕМИСОВ А.З. Қарақолпоқ тилидаги фитонимларнинг тарихий -лингвистик таҳлили. Автореферат. Нукус, 2020.

Эслатма

Кенг тарқалган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!