Alisma plantago-aquatica L.

Alisma plantago-aquatica L.

Умумий маълумот

ОиласиAlismataceae
Илмий номи

Alisma plantago-aquatica L.

Ўзбекча номи Зубтурум булдуруқўти
Русча номи Частуха подорожниковая

Кимёвий таркиби

Зуптурумнамо булдуруқўти кимёвий таркиби яхши таҳлил этилмаган, аммо маълумки, ўсимликда 23% гача крахмал, эфир мойи, глюкоза, фруктоза, сахароза, қатронлар мавжуд. Илдизпояларида лецитин, тритерпенлар (23-о-ацетилализол Б, ализон А ва Б, алисмол), холин топилган.

Ишлатиладиган қисми

Илдизпояси ва барги

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Юқори қон босимини пасайтиради, шунингдек, буйраклар ва сийдик йўлларида кальций оксалатларининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Америкалик олимлар бу ўсимликни пневмококклар, стафилококклар ва микобактерияларга қарши самарали эканлигини исботлаган. Ўсимликнинг хом-ашёси юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланиши, диареянинг ўткир шакли учун ишлатилиши мумкин. Ўсимликдан олинадиган хом-ашё қондаги қанд ва холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради. Ўсимлик баргларининг дамламалари сурункали нефритга, буйракларнинг шишида ёрдам беради. Аёллар боласини кўкракдан ажратишда ва лактацияни тўхтатиш учун ўсимликнинг қайнатмаларини ичиш тавсия этилади. Ўсимлик илдизларидан тайёрланган қайнатма қутурган ит тишлаганда ёрдам беради. Тибет тиббиётида ўсимлик геморрой, жинсий йўл билан юқадиган касалликларда ишлатилади. Ўтнинг янги барглари битиши қийин бўлган яраларни даволайди. Японияда ўсимликнинг қайнатмаси буйрак, юрак шиши, гипертония, бош айланиши ва бошқа бир қатор касалликларда самарали диуретик восита сифатида ишлатилади. Гинекологияда амалиётда оғриқли ҳайз кўриш ва циклнинг бузилиши учун фойдаланиш тавсия этилади

Рецептлар

1 ош қошиқ қуруқ хом ашёга 0,5 литр қайноқ сув қуйиб, оловга қўйилади ва қайнатиб олинади. Дамлама қопқоқ билан маҳкам ёпилиб, 15-20 дақиқа тиндирилади. Овқатдан олдин кунига уч маҳал ярим стакандан ичилади. Ит тишлаганда даволаш: илдизпоясининг учларидан олиб қуритиб, кукун ҳолга келтирилади, сарёғ суртилган нонга сепилади. Касал ҳайвон тишлаган киши кун давомида икки марта шундай қилиб ейиши керак. Илдизпояларининг қайнатмаси: 6-9 г қуритилган майдаланган илдизларни 400 мл иссиқ сув билан тўлдирилган идишга солинади ва паст оловга қўйиб қайнатилади, сув қайнаб чиқгандан сўнг, яна 10 дақиқа давомида қайнатилади. Тайёрланган дамламани совутиш учун 1 соат давомида тиндириб қўйилади. Тайёрланган дамламани кунига 3 маҳал 100 мл дан оғриқли ва тартибсиз ҳайз даврида ва қон босимини пасайтиришда, бош айланишида, буйраклар ва сийдик пуфагини қум ва тошлардан тозалаш учун ичилади. Ўтдан дамлама тайёрлаш: 1 ош қошиқ қуритилган хом-ашёни 1 стакан қайноқ сувга солиб дамланади ва 1 соат давомида тиндирилади. Дамламани кунига 4 маҳал буйрукдаги тошларни йўқотишда ичилади. Илдизларидан қайнатма тайёрлаш: 1 ош қошиқ қуритилган илдизпояга 150 мл қайнатилган сув қуйилади ва 1 чой қошиқда шакар солиниб, 2-5 дақиқа яна қайнатилади. Тайёрланган қайнатма оксалатни даволашда ва буйракда оксалат ҳосил бўлишини олдини олиш учун кун давомида бир неча маротаба ичилади, кунлик дозаси 30 мл дан ошмаслиги керак. Яраларни барглари билан даволаш: янги узилган барглари қайнатиб, совитилган сувда ювилади ва битиши қийин бўлган яраларга ва шилинган жойларга қўйилади, шунингдек, ҳар хил қон сўрувчи ҳашаротлар чаққанда шишган жойларга суртиб даволанади. Бу шишни енгиллаштиради ва оғриқни камайтиради. Табиблар фикрича яраларни зуптурум барглари билан даволанса, ярадан қолган чандиқлар камроқ сезилади.
Сийдикни ҳайдайдиган қайнатма: 12-18 гр майдаланган илдизга 500 мл қайнатилган сув қуйилади, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Тайёрланган маҳсулот тиндирилади ва совигандан кейин 100 мл дан кунига 3 маҳал ичилади, шишларни йўқотади.
Мочегонный отвар: 12-18 г измельченных корней стрелолиста заливают 500 мл кипяченой воды, проваривают на слабом огне в течение 10 минут. Готовое средство настаивают до окончательного охлаждения и процеживают. Выпивают по 100 мл трижды в сутки для устранения отечности.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Губанов И. А. и др. 80. Alisma plantago-aquatica L. -Частуха подорожниковая // Иллюстрированный определитель растений Средней России. В 3 т. – М.: Т-во науч. изд. КМК, Ин-т технолог. иссл., 2002. -Т. 1. Папоротники, хвощи, плауны, голосеменные, покрытосеменные (однодольные). – С. 160. — ISBN 8-87317-091-6. 2.https://lektrava.ru/encyclopedia/chastukha-podorozhnikovaya/?sphrase_id=413492 3.https://real-cottage.ru/v-kvartire/chastuha-podorozhnikovaya-lechebnye-svoistva-i-protivopokazaniya/

Эслатма

Ўсимликни янги ўтларида захарли моддалари бор бўлиб, чорва учун хавфли ҳисобланади. Янги ўтлар аллергияга мойил бўлган одамларда терида қизариб, тошма пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Зуптурум аёлларни ҳомиладорлик даврида ва эмизикли даврида қўлланилмайди.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!