Alhagi pseudalhagi (M. Bieb.) Desv.

Alhagi pseudalhagi (M. Bieb.) Desv.

Умумий маълумот

ОиласиFabaceae
Илмий номи

Alhagi pseudalhagi (M. Bieb.) Desv.

Ўзбекча номи Сохта янтоқ
Русча номи Верблюжья колючка ложная

Кимёвий таркиби

Янтоқнинг ер устки қисмида алкалоидлар, танинлар (7% кам бўлмаган), сапонинлар, флавоноидлар, хусусан, кверцетин ва изорамнетин (2,2% гача), кумаринлар, Р, С, К ва В гуруҳи витаминлари , каротиноидлар (провитамин А), эфирное масло, органик кислоталар, жумладан, урсолин кислотаси, қатронлар, мум топилган.

Ишлатиладиган қисми

Илдизлари, ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Тиббиётда янтоқнинг ер устки қисми (ўт), камроқ мева ва илдизларидан фойдаланилади. Ўсимлик таркибида флавоноидлар, сапонинлар, шакар, танинлар, C, К ва В гуруҳи витаминлари, каротин, урсолин кислота, алкалоидлар излари, эфир мойи, ранг берувчи моддалар, қатронлар мавжуд. Халқ табобатида ўсимлик ўтидан дамлама ёки қайнатмасидан сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи восита сифатида ишлатилади. Кўпинча дамламалари, қайнатмалари ёки янги шарбати ошқозон-ичак касалликлари, асосан, сурункали диарея ва дизентерияда ичилади. Янтоқнинг ер устки қисмидан олинган экстрактлар микробларга қарши таъсирга эга ва улар стрептококклар, стафилококклар, дизентерия таёқчаларига аниқ бактерицид таъсир кўрсатади. Қайнатмалар ўткир томоқ оғриғида томоқни чайиш шаклида муваффақиятли қўлланилади. Клиник шароитда қайнатма колит, дизентерия ва бошқалар билан оғриган беморларни муваффақиятли даволайди. Баъзида халқ табобатида янтоқдан тайёрланган дамлама геморройни (ванналар, ювиш) даволаш, экзема, йирингли яралар ва яраларни (ювиш, компресслар) ташқи томондан даволаш учун ишлатилади.

Рецептлар

Қайнатма учун 10 стакан сув ва 1 г майдаланган хом ашё керак бўлади, 30 дақиқа давомида қайнатилади (вақти-вақти билан аралаштирилади), иссиқ ҳолда фильтрланади ва 1 соатдан кейин қайнатма чўкиндидан (эримайдиган майда заррачалардан) сизиб олинади.
Илдизининг қайнатмасини тайёрлаш:
2 ош қошиқ эзилган илдизига бир стакан қайноқ сув қуйилади, секин оловда 25 дақиқа қайнатиб олинади, ярим соат тиндирилиб, сўнгра сизиб олинади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Пастушенковы. Лекарственные растения: Использование в народной медицине и быту. — .: Лениздат, 1990. 2. Попов А.П. Лекарственные растения в народной медицине. Киев, 1968. 3. Киянова И.В. БОЖЬЯ АПТЕКА. Лечение дарами природы. М. 2006.
4. https://good-tips.pro/index.php/medicinal-plants/alhagi-health-benefits

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!