Actinidia chinensis Planch.

Actinidia chinensis Planch.

Умумий маълумот

ОиласиActinidiaceae
Илмий номи

Actinidia chinensis Planch.

Ўзбекча номи Киви
Русча номи Киви китайская

Кимёвий таркиби

Меваси клетчаткаларга бой, аминокислоталар, фруктоза, глюкоза, бета- каротин, С, Е, РР, А ва В гуруҳи витаминлари ҳам мавжуд. Шунингдек, кальций, йод, калий, фосфор, темир, магний флавоноидлар, фолий кислотаси, энзим ва бошқа мевали кислоталари бор.

Ишлатиладиган қисми

Меваси

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Мевалари иммун тизимини мустаҳкамлайди, қиш фаслида шамоллашдан асрайди, балғам кўчиради, қичишадиган йўталда балғамни кўчиришда ва юрак қон-томир касалликларида фойдаланилади. Холестеринни камайтиради, қон босимини меъёрлаштиради. Ошқозон-ичак тизимини ишлашида ёрдам беради, ошқозон оғирлигини яхшилайди, сафрони меъёрлаштиради. Танадаги ортиқча туз ҳамда токсинларни чиқариб ташлайди, ҳомиладор аёлларга тавсия этилади. Эмбрионни ривожланишидаги нуқсонлар ҳамда ДНК мутациясидан ҳимоя қилади. Стрессга тушиб қоладиган ишда ишлайдиган одамларга ҳам тавсия этилади. Косметологияда терини нозик ва таранг қилишда ишлатилади.

Рецептлар

Янги пишган киви меваси ич қотишида ёрдам беради. Фойдаланиш: эрталаб нонуштадан ярим соат олдин 2 дона киви мевасини истеъмол қилинади. Мевасини ичидаги уруғлари ич келишини нормаллаштиради.
Кўнгил айниши: 1 ёки 2 дона киви мева истеъмол қилинади. Терини ёшартириш учун: киви мевасини юпқа қилиб кесиб юз ва қўл терисига қўйилади. 5 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп ва косметологияда фойдаланилади.

Манба

1.https://www.elle.ru/stil-zhizni/food/poleznyie-svoystva-kivi/ 2.https://nedelka-klin.ru/2019/03/27/kivi-poleznye-svojstva-dieta-na-kivi-i-retsepty-zdorovya/

Эслатма

Импортбоп маҳсулот ҳисобланади сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам етиштириш ишлари олиб бориляпти.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!